Линклар

Германия Ташқи ишлар вазири Яманга борди


Германия Ташқи ишлар вазири Гуидо Вестервелле олдиндан эълон қилинмаган сафар билан Яманга борди.

Бу ерда Германия Ташқи ишлар вазири Яман президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ билан учрашиб, хавфсизлик ва ҳамкорлик масалалари, шунингдек, ўтган йилнинг июн ойида Яманда жанггарилар томонидан ўғирлаб кетилган беш германиялик ва бир британияликни озод қилиш масаласини муҳокама қилди.

Сўзлашувлардан сўнг гапирган Гуидо Вестервеллега кўра, Яман расмийлари унга гаровга олинган хорижликларнинг ҳозир қаерда сақланаётганидан хабардорликларини билдирган.

Айтилишича, Германия Ташқи ишлар вазири Яман расмийлари билан, шунингдек, мамлакатдаги хавфсизлик масалаларини ҳам муҳокама қилган.

Ўтган ҳафта Ал-Қоиданинг Ямандаги шўъбаси 25 декабр куни АҚШ учқичини портлатиш уриниши учун масъулиятни ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG