Линклар

logo-print

Обама Яман ва Сомалига аскар юбормоқчи эмас


АҚШ президенти Барак Обама исломий жанггариларга қарши кураш олиб бораётган Яман ва Сомали ҳукумат кучларига ёрдам бериш мақсадида бу давлатларга АҚШ қўшинларини киритиш режаси йўқлигини маълум қилди.

"People" нашрига интервью берган Обама ҳануз Афғонистон ва Покистон чегара ҳудудларининг Ал-Қоида фаолияти маркази бўлиб қолаётганига ишонишини таъкидлади.

-Яман ва Сомалида эса халқаро ҳамкорлар билан яқиндан ишлашгина яхши натижа бериши мумкин, дея қўшимча қилди Оқ уй раҳбари.

Бундан аввал Барак Обама Араб ярим оролидаги Ал-Қоида шўбасини АҚШ учқичини портлатишга уринган Нигерия фуқаросини махсус тайёргарликдан ўтказганликда айблади.
XS
SM
MD
LG