Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:08

Ватанни кимлар кимдан ҳимоя қилмоқда?


Ўзбекистон¸ бош вазифаси мамлакатни ташқи таҳдиддан ҳимоялаш бўлган армияни 2005 йилнинг 13 май куни ўз фуқароларига нисбатан ишлатган кам сонли давлатлардан биридир.
Ўзбекистон¸ бош вазифаси мамлакатни ташқи таҳдиддан ҳимоялаш бўлган армияни 2005 йилнинг 13 май куни ўз фуқароларига нисбатан ишлатган кам сонли давлатлардан биридир.

14 январ куни Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари куни нишонланади. Эшиттиришимизнинг бугунги сонида эътиборингизга ўзбекистонликларнинг икки авлоди вакили билан ўтказганимиз икки суҳбатни ҳавола қилмоқчимиз.

Суҳбатдошларимиздан бири ёши 65 дан ошган, узоқ йиллар давлат ва жамоат ташкилотларида масъул лавозимларда ишлаган, ўзини Абдураҳмон ака, деб таништирган киши. У Наманган вилоятининг Чуст туманидан.

Иккинчи суҳбатдошимиз ҳам Намангандан вилоятидан. Исмини айтмаслигимиз шарти билан саволларимизга жавоб берган бу 20 ёшли йигит шу кунда ҳарбий хизматдан қочиб юрибди.

Йигитча билан суҳбатни кейин эшитасиз.

Ҳозир эса, Абдураҳмон ака билан суҳбатни тингланг.

14 23 эди

Ватан ҳимоячилари куни постсовет халқлардан бири – ўзбекистонликлар учун янги байрам эмас.

- 23 феврални биз Қизил армия куни деб байрам қилардик. Лекин 1918 йил 23 февралда Қўқонда ва Қўқон атрофидаги қишлоқларда Қизил армия оммавий қирғин ўтказган экан. Шунда ëш гўдаклардан тортиб қари чолларгача қиличдан ўтказилган. Шунда ëш гўдакларнинг бўйнини қилич билан олмоқчи бўлганида¸ қиличнинг учи бўйнига тегиб қитиғи келиб ëш гўдаклар кулган. Бўйни кесилгандан кейин қон аралаш йиғига айланган. Шу тўғрисида халқ қўшиқлари бўлган экан. Оммавий қирғин ўтказилган. Шундан кейин босмачилар тугатилди¸ деб аслида мотам қилиниши керак бўлган кунни байрам қилиб келганмиз. Ўзбек мотам қилиши керак бўлган кунни биз 70 йил байрам қилганмиз¸ дейди Абдураҳмон ака.

23 феврал ҳозир ҳам Россияда ҳамда бошқа баъзи бир постсовет мамлакатларида Армия куни сифатида нишонланади.

Армиянинг обрўси

Совет Иттифоқи тарқаб, Ўзбекистон мустақил бўлганидан кейин, Ўзбекистон республикаси Олий Совети 1992 йил, 14 январ куни собиқ СССРнинг республика ҳудудидаги барча ҳарбий қисмларию ўқув юртларини Ўзбекистон юрисдикциясига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

1993 йил, 29 декабрда қабул қилинган қонунга биноан 14 январ Ватан ҳимоячилари куни, деб белгиланди.

Абдураҳмон аканинг фикрича, Ўзбекистон армиясининг обрўси бор. Ёшларда ҳарбий хизматга бориш иштиёқи катта. Бироқ бу қизиқиш ортидаги сабаблар ўйлаб кўришга арзийдиган.

Озодлик: Умуман армияга аҳолининг¸ қўни-қўшнининг¸ ëру-биродарингизнинг¸ сиз яшаб турган ҳудуд аҳолисининг муносабати қандай? Халқнинг кўзида армиянинг обрўси борми ëки йўқми?

Абдураҳмон ака: Армиянинг обрўси бор. Обрўси нима томондан? Армияда ҳозир кўп ойлик берилаяпти. Шунинг учун ҳозир ëш йигитлардан¸ айниқса келажакда милиция сафига кирмоқчи бўлган¸ ҳарбий ëки милиция академиясида ўқимоқчи бўлганларнинг кўпчилиги армияга интилиб ëтибди. Пул сарфлаб бўлса ҳам армияга бораяпти. Бунинг сабаби армия сафида бир йил хизмат қилса¸ кейинчалик уларга ўқишга киришга льготний баллар берилади. Ҳозир ëш йигитлардан сўрасангиз¸ ë прокурор¸ ë юрист¸ ë милиция¸ ë ҳарбий бўламан дейди. Оддий инженер¸ архитектор ëки қурувчи бўламан деганини кам эшитасиз. Бунга сабаб давлатнинг ўша соҳага катта эътибор бериб¸ катта ойлик бераëтганида деб ўйлайман. Ҳозир куч ишлатувчи структураларга армия сафида хизмат қилиб келганларни кўпроқ олганлиги туфайли шунга қизиқиш катта.

Озодлик: Жуда кўпчиликдан эшитаман шу гапни. Бугун ҳам сизгача гаплашганлардан ҳам эшитдим. Милицияга бўлишга қизиқиш катта¸ божхонада ишлашга қизиқиш катта. Милицияларга¸ божхонадагиларга шунақа катта ойлик бераяптими? Уларнинг ойлиги қанча?

Абдураҳмон ака: Шу структуралардаги ойликлар 200-300 долларлар атрофида. Бу дунë нимасида оз кўринару¸ лекин Ўзбекистонда оддий ўқитувчиларнинг 100 доллар атрофида ойлик олаëтганини ҳисобласангиз¸ икки-уч баробар баланд. Шунинг учун қизиқиш ҳозир ниҳоятда катта. Қишлоқни ëки район марказаларини бундай қарасангиз¸ катта¸ жуда дабдабали уйлар қурилаяпти. Бунинг эгасини суриштирсангиз¸ ë куч ишлатувчи структураларда ишлайдиганники бўлиб чиқади ëки Россияга бориб катта пул топиб келганларники бўлиб чиқади. Ўзбекистонда оддий ишда ишлаб юрганлар менинг назаримда амал-тақал қилиб зўрға яшаяпти. Унақа катта уйлар ҳам қура олгани йўқ.

Озодлик: Фермерлар қураëтгани йўқми?

Абдураҳмон ака: Фермерлар (кулиб) ҳалиги нима дейди охирги нафасларини олаяптию. Ҳозир фермер бўлиб қолганларга ҳар бир гектар ер учун банкдаги счëтига 100 мингдан депозит қўясан деяпти. Лекин амалда буни қилиб бўлмаяпти. Чунки фермерларнинг пули йўқ.

Озодлик: Фермер милициядай ҳашаматли уй сола олмайдими?

- Сола олмайди¸ дейди Абдураҳмон ака.

Бой бўламан десанг армияга бор

Умуман, республика раҳбарияти армияга ошиғич эътибор бериб келаяпти. Бу ҳолатни бир қарашда, албатта, тўғри деб баҳолаш мумкин. Ахир айтишадику, ўз армиясини боқмаган бировнинг армиясини боқади, деб.

Лекин чустлик Абдураҳмон аканинг бу соҳада тушунмаган нарсалари ҳам бор. Эшитинг.

Абдураҳмон ака: Ҳозирги армияга келсак¸ ҳозир армиянинг нечталигини билмаймиз. Лекин ҳар бир областда кўраяпмиз БСО дегани бор. Батальон спец операции. Ҳар битта ходими бизнинг ҳозирги пулга 1 миллиондан ошиқ ойлик олади.

Озодлик: Ҳар битта ходими дегани ҳар бир аскар деганими?

Абдураҳмон ака: Ҳа¸ ҳар бир аскар бир миллиондан ошиқ ëки бир миллионга яқин ойлик оларкан. Бизнинг районда шаҳар марказида ҳам битта батальони бор. Нима иш қилади¸ нима учун турибди билмаймиз. Лекин жуда катта ойлик берилаяпти. Менинг профессор¸ доктор наук оғайниларим бор. 200 минг атрофида ойлик олишади. Шуларга солиштириб кўрадиган бўлсак¸ нима учун шу даражада катта ойлик берилади? Шунча ойлик сарфлаш шартми? Шунақа хавф-хатар борми Ўзбекистонга? Шулар ҳақида ўйлаб турамиз лекин.

Озодлик: Бу қанақа батальон? Масалан¸ сизнинг неварангиз ëки ўғлингиз армияга чақирилиб¸ шу батальонга тушиб¸ сиз айтган ойликни оладими?

Абдураҳмон ака: Улар контракт асосида хизмат қилади. БСО дейди. Бу ерга контракт асосида қабул қилинар экан. Чамамда¸ ичида кўпи спортсменлар. Спорт билан шуғулланган¸ урушишга уста йигитлар.

Озодлик: Бу Мудофаа вазирлиги таркибидами ëки Ички ишлар вазирлиги таркибидами?

- Мудофаа вазирлиги таркибида. Бизнинг вилоятда¸ Чуст районида жойлашган шу нарса. Лекин ниҳоятда катта ойлик берилади. Булар қандай нимаки¸ профессор¸ фан докторларига нисбатан тўрт-беш баробар ойлик олишади. Шу нарсалар одамни ўйлантирадида¸ дейди Абдураҳмон ака.

Абдураҳмон аканинг иштибоҳлари

Абдураҳмон ака: “СССР таркибида қолиш керакми ëки йўқми?” дейилган пайтда¸ референдум бўлганда¸ катта йиғинлар бўлганда¸ мен қатнашганман. Ўшанда “Агар биз мустақил бўлсак¸ СССРдан чиқиб кетсак¸ Хитой босиб олади” дейилган. Шунда менинг ўзим туриб “Ахир биринчидан¸ Хитойнинг босиб олиши тўғрисида гап бўлиши мумкин эмас. Дунë турибди бу ерда. Унақа бостириб қўявермайди. Иккинчидан¸ агар совет армияси тарқаладиган бўлса¸ бизда ўша пайтда 25 миллионга яқин аҳоли яшайди¸ ўша аҳолига яраша танкаси тегар¸ самолëти тегар¸ артиллерия оружиелари тегар. Ҳимоя воситалари бўлар” деб гапирган эдим. У пайтда шунақа гаплар бўлган. Урушдан кейин Корея ëки Япония армия сақламагани учун экономикаси ниҳоятда тез ривожланиб¸ мана дунëда олдинги ўринларга чиқди. Бизнинг Ўзбекистонда шунча контингент ушлашга ҳеч қанақа хавф-хатар йўқ. Шунча сарф-харажат¸ мана телевизорда техник воситалар кўпайганини кўраяпмиз¸ керакми? Ахир Ўзбекистонда оддий одамларнинг ҳаëти мақтанарли эмаску. Бу тўғрисида бирор жойда на гапирилади¸ на баҳс бор. Қанақадир ислом экстремистлари ҳақида гапирилаяпти. Лекин бирорта ислом экстремисти келиб бизга дахл қилганининг гувоҳи бўлганимиз йўқ.

Озодлик: 1999 йилда Боткент воқеалари бўлдику.

- Расмий матбуотдаги нимани эшитдик. Ҳақиқатан шунақа бўлганми ëки йўқми бу баҳсли¸ мунозарали¸ дейди Абдураҳмон ака.

Суҳбатдошимиз Абдураҳмон аканинг, мавзу юзасидан суҳбатлашганимиз бошқа ўзбекистонликларнинг айтишича, бугун ўзбек армиясида хизмат қилишга қизиқаётган ёшлар асосан келажакда, армиядан сўнг куч ишлатар тизимларга ишга кирмоқчилардир.

- Келажакда ўзини милицияликка ëки юрист¸ прокурор бўлмоқчи бўлганлар¸ шу соҳада ўқишга кирмоқчи бўлганлар пулни сарфлаб интилиб ëтибди. Яна бир нима бор. Ҳалиги алтернатив хизмат дейди. Бир ой бориш керак. Бир ой борсангиз¸ ҳарбий хизматда бўлди¸ деган қоғоз беради. Лекин бунинг учун ҳам оддий халқ бир миллиондан ортиқ пул бериши керак¸ дейди Абдураҳмон ака.

Милиционерликни ҳавас қилмайдиган йигит

Исмини айтмаслигимиз шарти билан саволларимизга жавоб берган 20 яшар йигит Абдураҳмон ака айтаётган ёшлардан эмас. У келажакда милиция ходими бўлмоқчи эмас. Божхонада ишлашга ҳам қизиқмайди. Ўқишга ҳам кирмоқчи эмас. Шунинг учун 1 йиллик армияга боришни истамайди. Шунинг учун унга муқобил хизмат қолади. Бир ой олдин уни ҳарбий комиссарликка чақиришди.

- Чақирганига бир ойлар бўлди. “Ë бир йиллик хизматга борасан¸ ëки ўша бир миллиондан ошиқроқ пулни ўтказиб¸ алтернетив хизматга борасан” дейилаяпти. Уни тўлаб боришга бизда имконият йўқ.

Озодлик: Ўша бир миллионни сиз давлатга тўлашингиз керакми?

- Давлатга ўтказишимиз керак.

Озодлик: Бир йиллигига борсангиз бўлмайдими? Бир йиллигига бориш учун одамлар ҳатто пора беради¸ дейишаяптию.

- Ҳар ким ҳар хил энди. Бир йилликка бориш мумкинку¸ лекин бизда хоҳиш йўқроқ. Маблағ¸ тирикчилик дегандай¸ шуни деб боришга нима йўқ. Бир йилликка боришга хоҳиш ҳам йўқ. Бир ойликка контракт¸ бир миллион пул топиш керак. Пул йўқ.

Озодлик: Ëшингиз нечада ўзи?

- 20 да.

Озодлик: Бир миллионни кассага тўлайсиз¸ сизга тўлади деб квитанция беради. Бу нақд давлатнинг пули-а?

- Бир миллиондан ошиқроқ. Аниқ суммасини билмадим.

Озодлик: Унинг орасида пора йўқми?

- Унисига қизиққаним йўқ. Просто боришдан қочиб¸ бормай юрибмиз. Ўтказвориб¸ ўтказвориб юрибмиз имконият бўлмагандан кейин¸ дейди исмини айтмаслигимиз шарти билан саволларимизга жавоб берган 20 яшар йигит.

1 йил хизмат қилишни хоҳламаётган, 1 ойлик муқобил хизматга пул тополмаётган 20 ёшли йигит билан суҳбатлашаяпмиз.

“Бораман десанг ҳам узат, бормайман десанг ҳам”

Озодлик: Ҳозир бир йилликка бораман десангиз¸ сизни олиб кетаверадими?

- Бораман десангиз¸ олиб бормайди. Бормайман десангиз¸ олиб кетиши мумкин.

Озодлик: Қанақа бу? Жуда қизиқку.

- Сизнинг боришингизни билиб қолса¸ пул талаб қиладида.

Озодлик: Бормоқчи эканлигингизни билиб қолса¸ пул талаб қилади.

- Бормайман десангиз¸ олиб кетиши мумкин. Шунақа ҳолатлар учрайдида.

Озодлик: “Бормайман” десангиз¸ олиб кетаман дейди. Кейин яна пул беришга тўғри келади. Шунақами?

- Ҳа. У ëғига ҳам¸ бу ëғига ҳам барибир.

Бой бўламан десанг армияга бор – 2

Озодлик: Сизнинг ëшингиздаги йигитлар назарида армия бир обрўли жойми ëки ҳамма армиядан қочадими?

- Қочмайди. Кўпчилик ҳозир органга ишга кириш учун боради. Ҳозир ëшларда жуда қизиқиш пайдо бўлиб кетган. “Ўша ерга борса¸ ойлиги яхши. Яхши яшаш мумкин” деган нарса ëшларнинг миясига ўрнашиб қолганда. Қўни-қўшниси армияга кетиб ҳарбий соҳага ишга кирган¸ ошна-оғайниси ҳарбий бўлиб яхши ойлик олади. Кўпчилик ëшлар шунга қизиқиб қолганда. Боргандан кейин ўқимайди ҳам. Ўша ерда контракт тузиб қолаверади. Шу ният билан қизиқиб қолган. Нормалный яшаш бўлса¸ кўпчилик бормаса керак дейман.

"Ўзбек армиясида "дедовшчина" йўқ"

Озодлик: Совет армияси пайтида дед деган нарсалар бўларди. Эски солдатлар янги борган солдатларни калтакларди¸ хўрларди. Шунақа нарса ҳозирги армияда борми йўқми?

- Ҳозирга келиб қисқариб кетибди. Бориб келганларнинг айтиши бўйича унақа ҳолатлар учрамайди ҳозир. “Ҳозир битта боради¸ ўшалар битириб кетади. Кейин янги боради. Эскилар қолмайди” деган гаплар бўлаяпти.

"Армияга боришдан бўйин товлаб юрганлар ҳам кўп"

Озодлик: Мана ҳозир олиб кетиб қолишидан қўрқиб военкомотга бормай юрган экансиз.

- Ҳа.

Озодлик: Ҳозир ҳам военкомот дейиладими?

- Ҳа.

Озодлик: Энди бу ëғи нима бўлади?

- Буëғи қочиб ўтказиб-ўтказиб юрибмиз. Нариги йилга чўзилади. Мана шунақа қилиб юрибмиз энди. Билмадим охири нима бўлади.

Озодлик: Сизга ўхшаб қочиб юрганлар кўпми?

- Унақалар жуда кўп. Кейинги йил ўқишга бормоқчи бўлган одам бўлса¸ кетаяпти. Биттасиникида ишлайди¸ ўшанча ўтказиб беради. Шунақа қилиб кетаяпти¸ дейди исмини айтмаслигимиз шарти билан саволларимизга жавоб берган 20 яшар йигит.

1 йил хизмат қилишни хоҳламаётган, 1 ойлик муқобил хизматга пул тополмаётган 20 ёшли йигит билан суҳбатлашдик.

14 январ, Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўзбекистонликлар икки авлоди вакилларининг ўзбек армиясига муносабати билан таништирдик.
XS
SM
MD
LG