Линклар

logo-print

Пхеньян АҚШ билан сўзлашувлар бошламоқчи


Шимолий Корея АҚШни тинчлик музокараларини қайта бошлашга чақириб, мамлакат ядровий дастури юзасидан ўтказилган олти томонлама сўзлашувларга қайтиш борасида ўз талабларини илгари сурди.

Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги томонидан бугун эълон қилинган баёнотда айтилишича, Пхеньянга нисбатан жорий қилинган санкциялар бекор қилиши лозим. Бундан ташқари Пхеньян 1950-1953 йилги корейс урушдан сўнг эришилган вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш келишуви ўрнини боса оладиган тинчлик шартномаси имзоланишини ҳам ўз талабларидан бири қилиб қўйди.

Ўтган йил Шимолий Корея ўз ядровий дастури юзасидан олиб борилаётган олти томонлама сўзлашувларда иштирок этишдан бош тортган эди.

Айни пайтда расмий Вашингтон Шимолий Корея ўз ядровий дастуридан воз кечган тақдирдагина¸ бу давлат билан бевосита сўзлашувлар бошлашга тайёр эканини билдирди.

АҚШнинг Шимолий Корея бўйича вакили Роберт Кинг, ўз навбатида, АҚШ билан нормал алоқаларни бошлаш учун расмий Пхеньян мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаши шарт, дея таъкидлади.

XS
SM
MD
LG