Линклар

logo-print

Грузияда исёнчи ҳарбийлар қамалди


Грузия суди ўтган йил май ойида Тбилиси яқинидаги ҳарбий базада кўтарилган исён ташкилотчиларини узоқ йилга озодликдан маҳрум қилди.

Хабарларга кўра, Грузия суди исён ташкилотчиларидан уч нафарини ҳукуматни ағдаришга уринганликда айблаб, уларнинг ҳар бирига 29, 28 ва 19 йиллик қамоқ жазоси тайинлаган.

Бундан ташқари яна 15 киши уч йилдан 15 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Бу ишда асосий гумондор бўлган шахс - махсус кучлар собиқ қўмондони Коба Кобаладзе эса айбсиз деб топилиб, суд залида озод қилинган.

Расмий Тбилиси амалга ошмай қолган исённинг ҳукуматни ағдаришга қаратилганини таъкидлаб, Россияни бу исëнга алоқадорликда айблаган эди.

Россия эса Грузия айбловларини кескин рад қилган.

Айни пайтда¸ айтилишича¸ айбланувчилар ҳам суд жараëнида барча айбловларни инкор қилган.
XS
SM
MD
LG