Линклар

Афғонистонда яна хориж аскарлари нобуд бўлди


Афғонистондаги НАТО қўмондонлиги мамлакат жанубида жанггарилар билан рўй берган отишмада америкалик уч ҳарбий нобуд бўлганини эълон қилди.

Шунингдек, хабарларга кўра, якшанба куни ушбу минтақада содир этилган портлашларда яна бир америкалик аскар ва афғонистонлик икки ишчи нобуд бўлган.

Айни пайтда Франция президенти Николя Саркози маъмурияти Кобул яқинида содир этилган ҳужумда франциялик ҳарбийнинг ҳалок бўлгани ва яна бирининг жиддий тан жароҳати олгани тўғрисида баёнот тарқатди.
XS
SM
MD
LG