Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:51

Эркин микрофон - "БМТ президентни алмаштирса бўлмайдими?"


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

деб сўрайди Озодликка қўнғироқ қилган ўзбекистонлик 18 яшар йигит. Мамлакатда халқнинг сайлов йўли билан ҳокимиятни алмаштириш ҳаққи мутлақ йўқлиги¸ ўзини шундай хаëлларга ундаганини қўшимча қилади "баркамол авлод"нинг бу вакили.

Ҳамманинг оғзини ëпишади...

Илк суҳбатдош Самарқанддан. Газ идорасида ишлаб умуртқасини синдириб¸ ногиронга айланган Зокиржон ҳикоясига қулоқ берамиз.

Умрзоқов Зокир: Мен Умрзоқов Зокир. Самарқанд вилояти¸ Каттақўрғон тумани¸ Охунбобоев жамоа қишлоғидан. Ëшим 41 да. Туман газ бўлимида ишлаб юрган пайтимда газ труба белимга тушиб¸ умуртқамни синдириб юборганда. Юра олмайман. Булар мени ноҳақ ишдан бўшатган. Тўшакда ëтган вақтимда мендан ариза олиб кетган.

Озодлик: Туман газлаштириш идораси ҳақида гап кетаяпти шунақами?

Умрзоқов Зокир: Ҳа¸ шунақа. Мен бир ярим йил давомида оғир аҳволда ëтганман. Улар менга ëрдам қилган. Қаердан ëрдам қилди¸ қандай ëрдам қилди мен билмайман. Икки марта операция бўлдим¸ иккаласига ҳам ëрдам қилган. Менга катта ваъдаларни қилган. Самарқанд вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш нимаси бор экан. Унақа жойларни мен билмайман. Қайсидир бир одамларнинг маслаҳати билан шу ерга ариза билан чиққанимда¸ улар менинг ëтоқ жойимга келиб¸ аҳволимни кўриб¸ менга катта ваъдаларни бериб кетди. Анча вақт келмай кетиб¸ кейин икки марта турмуш ўртоғимни ўша ерга юбориб¸ ҳеч қанақа натижа ололмаганимдан кейин шу аҳволда қолиб кетди. 2008 йилда мен ариза билан чиққан эдим. Ўшандан буëн ҳеч қаерга ариза қилганим йўқ. Озодликни жуда кўп эшитаман. Нимагадир кўнглим Озодликка тортдида.

Озодлик: Мақсадингиз нима? Улар сизга товон тўласанми¸ моддий ëрдам берсинми?

Умрзоқов Зокир: Мақсадим¸ нима десам¸ мана 100 минг нафақа билан кун кўраяпман. Турмуш ўртоғим ҳеч қаерда ишламайди. Менга қарайди. Учта фарзандим бор. Бир жойга ишга ўтказишнинг ҳам иложи йўқ. Иш ҳам топиб бўлмайди бунга. 100 минг нафақага қийналиб қолаяпмизда. Шифохонага бориш керак ëтишга. 100 минг нафақа билан даволаниб бўлмайди. Бу нафақани ҳам вақтида олиб бўлмайди.

Озодлик: Энди бунинг иккита йўли борда. Биринчиси¸ ногиронлар жамиятига мурожаат қилиб кўрдингизми?

Умрзоқов Зокир: Йўқ¸ ҳеч қаерга мурожаат қилганим йўқ.

Озодлик: Иккинчиси¸ бу район ҳудудида содир бўлган бўлса¸ адвокат топиб¸ судга даъво аризаси билан чиқасизда.

Умрзоқов Зокир: Исмингиз нима эди сизни?

Озодлик: Абдулла Искандар.

- Искандар ака¸ бундайда. Мен Самарқанд вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўлимига мурожаат қилганимда¸ ўзимизнинг район газ идорасига келганда¸ шуларнинг бир раҳбари бор. Шу телефон орқали менга “Нима қиласан ариза қилиб? Қанчадир билан оғзини ëпиб юбордик” дегандай гаплар қилдида менга. Мен ҳозир туманга¸ бошқа жойга чиқадиган бўлсам¸ булар оғзини ëпиб юбораверса¸ умид йўқда булардан. Ҳаммасининг оғзи ëпилган. Энг ишончли жойим энди президент билан сизлар қолгансизлар¸ дейди Умрзоқов Зокир.


Бир келиб кетинг¸ ҳей¸ қишлоғимизга....

Ўзбекистонда ДАН ходимидан жабр кўрган ҳайдовчи бисëр¸ аммо ДАН ходимининг шикоятчи бўлгани камëб ҳодиса. Самарқанднинг Иштихон туманидан нафақадаги ДАН капитани Бахтиëр ака айни пайтда СНБ яъни МХХ билан ҳамкорлик қилаëтганини ҳам гап орасида қистириб қўйди.

Ўсаров Бахтиëр: Ўсаров Бахтиëр. Самарқанд вилояти¸ Иштихон туманиданман. Мен Иштихонда 1991 йилдан 1996 йилгача ГАИ нинг бошлиғи эдим.

Озодлик: Арзингиз нима?

Ўсаров Бахтиëр: Арзим бундай: қишлоғимизни келиб кўринг. Қишлоғимизда йўқ газ билан светга пул олиб ëтибди. Пенсионердан пул олиб қолади¸ газ йўқ¸ свет йўқ. Ҳозир қишлоғимизга келиб кўрсангиз¸ ўтган йил “Қишлоқ тараққиëти ва фаровонлиги йили” эдию¸ бизларники наоборот чаппасига бўлиб кетди.

Озодлик: Менинг тушунган нарсам газ ва свет берилмаяпти¸ йўқ газ ва светга пул олинаяпти.

Ўсаров Бахтиëр: Пул олинаяптида. Одамларнинг ўзи ерни кавлаб елим труба билан олаяпти.

Озодлик: Нимани олаяпти?

Ўсаров Бахтиëр: Газни¸ кўчани кавлатиб газни тортиб ëтибди. Менинг қишлошғимда¸ масалан¸ газ йўқ. Бу ерда битта жўрамники ҳам бир жойдан тортиб келган. Билмадим Райгаз пулни қаерга ишлатиб ëтибди. Ҳозир одамлар кўп касал бўлган. Дорига кўп пул кетаяпти. Тошкентдан бирортаси келиб Иштихонни кўриб кетса эди. Одамлар қийналиб кетганда.

Озодлик: Қишлоқ хўжалигида ҳам аҳвол ëмон деяпсиз. Нимаси ëмон?

Ўсаров Бахтиëр: Биласизми¸ фермерлар борки¸ пахтанинг ўрнига шоли экди. Ҳоким ëлғон айтиб “Мен уларни ушладим. Қаматиб юбордим” деб шолиларни кейин ўрдирди. Ҳозир келиб кўрсангиз¸ билмайман қандай аҳвол бу ерда. Кўпчилик газ йўқ¸ свет йўқ деб жанжал қилаяпти. Яқинда 48 га кирдим. Мактабга ëш борган эдим. 45 ëшимдан чиқиб кетганман.

Озодлик: Собиқ ДАН бошлиғисиз-а?

Ўсаров Бахтиëр: Капитан билан чиқиб кетдим. Чунки СНБ да ҳам учëтда турибман. Тўғрисини айтсам¸ ҳеч кимдан қўрқадиган жойим йўқ.

Озодлик: СНБ да учëтда тураман¸ дегани нима дегани? Сизни назорат қилишадими ëки сиз назорат қиласизми?

- Мен улар билан шартнома тузганман. Студент дебми¸ спортсмен дебми¸ ëзади. Бир нималар бўлиб қолса¸ ҳар замон чақириб туради. Озодликка чиққанимни ҳам жўрам айтди. “Раҳмат Бахтиëр¸ яхши айтдингиз. Ҳеч чиқа олмай ëтувдингиз” деди¸ дейди бу гал ҳам МХХ билан мувофиқлашган ҳолда Озодликка қўнғироқ қилганига ишорат қилган Ўсаров Бахтиëр.


"Янгибозорда арзончилик¸ қизлар ҳам арзон..."

Озодликка қўнғироқ қилган хоразмликни ўйлантирган нарса - гуруч нархи.

- Хоразм вилояти¸ Янгибозор туманиданман. Оëқдўрмон қишлоғидан. Аввалги Партсъезд қишлоғи.

Озодлик: Гапирадиган гапларингиз борми?

- Сув кўп бўлди ўтган йил. Шунга шоли яхши бўлди. Одамларда шоли бор.

Озодлик: Шолини қаердан келиб олиб кетишаяпти? Фарғона¸ Андижондан келиб КамАЗларда олиб кетишаяптими?

- Келиб туришибди. Гуруч арзонлаб кетди.

Озодлик: Арзонлаб кетса яхшими¸ ëмонми?

- Арзонласа яхшию.

Озодлик: Сотганга ëмон¸ олганга яхши денг.

- Ишқилиб ҳамма нарса арзон бўлса яхшику.

Озодлик: Яна нима арзон¸ нима қиммат?

- Ëғлар 3200 сўм.

Озодлик: Тўй сезони бошланиб кетдими?

- Тўй бўлиб ëтибди ҳозир. Одамларда бу йил шоли бўлди. Шунинг учун тўй ҳам кўп. Деҳқончилик бўлса¸ ҳамма нарса бўладику. Ўзбекистон жамоа хўжалигидан Хушнудбек Раҳимов деган артист бор. Шуни олиб келишади. Яна ўзларимизнинг қишлоқнинг артистлари ҳам бор.

Озодлик: Неча пулдан келади улар?

- 400-500 доллар бўлса керак. Сал бундайроқ артистлар 400-500 доллар билан келади.

Озодлик: Бир тўй неча пулга тушаяпти?

- Йўқ деганда 5-6 миллионга айланади. Ўртача беш миллион.

Озодлик: Қизларнинг қалини қанча бўлди?

- 400-500 бўлса керак.

Озодлик: Доллардами?

- Йўқ¸ сўмда.

Озодлик: 400 сўмми ëки 400 минг сўмми?

- 400 минг сўм.

Озодлик: Қалин пули қандай белгиланади? Унинг бир мезони борми? Олий маълумотли бўлса кўпроқ¸ дегандай.

- Бизнинг Янгибозорда арзон. Гурлан томонларда қалин пули бир ярим миллион.

Озодлик: Демак¸ Янгибозорда қизлар арзон-а?

- Билмадим¸ шунақа белгиланганку. Бу ерда энди шу ерда қиз олгандан кейин рўзғорнинг аҳволига ҳам қарашадида¸ дейди янгибозорлик суҳбатдошимиз.


"БМТ президентни алмаштириб берсин...."

Ëшлар ҳам сиëсатга қизиқадими,деган савол кўпчилик учун қизиқ. Шу маънода 18 яшар элдошимиз фикрлари ибратли.

- Ëшим 18 да. Ҳозир мана бизда иккинчи сайлов ўтказилаяпти. Демоқчиманки¸ ўтганда сайланган одамлар яна сайланаяпти. Бунга сизлар қандай қарайсизлар¸ демоқчиманда. Мен салбий томондан қарайман.

Озодлик: Сиз бир депутатнинг кетма-кет икки-уч маротаба сайланишига қаршисиз¸ шунақами?

- Ҳa.

Озодлик: Нимага?

- Чунки бу ерда пули борлар ўз номзодини қўяяпти¸ дейманда. “Гулнора Каримованинг Швейцария банкида 700 миллион доллар пули бор” деб қайсидир инсон интервью берган эди. Шунга сизлар қандай қарайсизлар? Ўзбекистонда бўлаëтган ички муаммоларга?

Озодлик: Бир одам ҳалол йўл билан пул топиб¸ шуни банкка қўйса¸ бу ижобий ҳолат. Лекин ўша пул ўғирлик бўлса¸ қўпорувчилик¸ товламачилик йўли билан топилган бўлса¸ бу ëмон нарса. Ўзингиз хулоса чиқараверинг.

- Ҳозир мен очиқчасига айтаман. Президентни алмаштирса бўлмайдими? Масалан¸ БМТ¸ бош ҳалигилар.

Озодлик: Унақа ваколат йўқ уларда. Бу ўзбек халқининг зиммасидаги вазифа. Ўзбек халқи овоз бериш йўли ëки сиëсий ирода йўли билан буни амалга ошириши мумкин. Сизнинг ўзингизнинг фикрингиз қандай?

- Фуқароларнинг овоз бериш йўли бўлмаяптида. Ўтмаяпти. Шунга мен ҳайрон бўлаяпманда. Энди Ўзбекистон шунақада¸ дейди 18 яшар суҳбатдошимиз.


***********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.
XS
SM
MD
LG