Линклар

Қирғизистонда собиқ Мудофаа вазири қамалди


Бишкек ҳарбий суди мамлакат собиқ Мудофаа вазири Исмоил Исаковни ўз хизмат ваколатларини суистеъмол қилганлик ва коррупцияда айблаб, 8 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Айблов xулосасида айтилишича, Исаков 2005-2007 йиллар давомида хизмат лавозимини суистеъмол қилган ҳолда ўғлига уй олиб берган. Исаковга нисбатан илгари сурилган коррупция билан боғлиқ бошқа айбловлар эса ундан олиб ташланган.

Ҳарбий суд қарори эълон қилингандан сўнг, Исаков ўзининг қамалиши ва унга қўйилаётган айбловлар ортида сиёсий сабаблар турганини таъкидлади.

- Бундан кейин халқ мамлакатдаги жараëнларга лоқайд қарамаса керак. Бугунги зўравонлик, ўзбошимчалик, ўз халқини хўрлаган ва халқнинг фикри билан ҳисоблашмайдиган сиёсатни тўхтатмасак, эртага кеч бўлади, деди собиқ Мудофаа вазири.

Исмоил Исаков 2005 йилги “Лола инқилоби”дан сўнг Қирғизистон Мудофаа вазири этиб тайинланган ва бу лавозимда 2008 йилгача фаолият юритган эди.

2008 йилнинг май ойида Қирғизистон Миллий хавфсизлик кенгаши бош котиби этиб тайинланган Исаков ўша йилнинг октябр ойида президент Бакиев сиёсатига норозилик тарақасида бу лавозимдан истеъфо бериб, Қирғизистон мухолифатига қўшилган эди.
XS
SM
MD
LG