Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:37

Мухолифатчи генерал 8 йилга қамалди


Генерал Исмоил Исақов ўзига қўйилган айбловларни тан олмади.
Генерал Исмоил Исақов ўзига қўйилган айбловларни тан олмади.

11 январ куни Бишкек гарнизон суди Қирғизистоннинг собиқ Мудофаа вазири, президент Бакиев сиёсатига норозилик сифатида мамлакат Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимдан истеъфо берган Исмоил Исақовни 8 йилга озодликдан маҳрум қилди ва у суд залида ҳибсга олинди.

Ўз умрининг 40 йилини ҳарбий хизматга бағишлаган, хароб аҳволга етган қирғиз армиясини бир неча йил ичида ислоҳ қилиш ва замонавий армияга айлантира олишга муваффақ бўлган генерал Исмоил Исақов ҳарбийлар, халқ ва мухолифат орасида ҳам катта обрўга эга эди

У 2008 йилнинг октябр ойида президент Бакиев юритаётган сиёсатга норозилик сифатида Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимидан истеъфо берган эди.

Генерал Исмоил Исақов 11 январ куни судда сўзлаган сўнг сўзида ўзига қўйилган айбловларни ҳукуматнинг сиёсий буюртмаси сифатида баҳолади.

- Биз теран ишончдамиз, қонунга зид келувчи буйруқни берганлар ва уларни бажарганлар ким бўлмасин, эртадир кечдир халқ олдида бўлмаса ҳам¸ Худо олдида жавоб беради. Бугунги вазият Қирғизистонда ҳуқуқий, демократик давлатчилик тугаб бораётганини, унинг ўрнини оилавий бошқарувга асосланган криминал ва авторитар ҳокимият эгаллаётганини кўрсатиб турибди, деди Исмоил Исақов.

Ҳарбийлар, халқ ва мухолифат орасида катта обрўга эга бўлган генерал Исмоил Исақов хизмат лавозимидан ўз манфаати йўлида фойдаланганликда, Балиқчи гарнизонидаги ҳарбий техникани ноқонуний сотишда ва коррупцияда айбланган эди. Бироқ бир йил давомида давом этган тергов натижасида судга тақдим этилган айбловларнинг аксарияти ўз исботини топмади. Суд жараёнида Исмоил Исақовдан коррупция ва ҳарбий техникани ноқонуний сотиш айбловлари олиб ташланди.

Шунга қарамай, суд ҳукми билан Исмоил Исақов 8 йилга озодликдан маҳрум этилди. Суд уни хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда ўз ўғлига 2 хонали квартирани олиб берганликда айбдор деб топди. Суд жараёнида бу квартиранинг ҳақиқатан ҳам Исақовнинг ўғлига берилгани, бу ишга генералнинг ўзи мутлақо аралашмагани, Исмоил Исақовнинг бу ҳақда қирғиз матбуоти орқали хабардор бўлгани ва бу квартирани ўғлидан тортиб олиб, вазирликнинг 4 болали ҳайдовчисига бергани аниқланди. Аммо суд Исмоил Исақовни айбдор деб топди.

Генералнинг қамалишига норозилик билдириб 300 одам намойишга чиқди.
Айни пайтда, Бишкекдаги Акипресс агентлигининг хабар беришича, бу ишда Исмоил Исақовга ҳамтавоқ бўлганликда айбланган Мудофаа вазири ўринбосарлари Борис Югай ва Таалайбек Сативалдиевлар сал аввалроқ айни мана шу суд томонидан “жиноят содир этилганига узоқ вақт бўлгани ва даъво муддати ўтиб кетгани” муносабати билан оқланган эдилар.

Исмоил Исақовнинг адвокати, мухолифатдаги Қирғизистон Халқ ҳаракати раҳбари Азимбек Бекназаров суд ҳукмини адолатсиз, дея баҳолади:

- Исмоил Исақовчни озод қилиш учун курашамиз.Унинг сиёсий сафдошлари, яқинлари ва дўстлари бу аҳдимизда қатъий турамиз, деди Азимбек Бекназаров.

Айни пайтда Исмоил Исақовнинг қамалиши муносабати билан Ўш вилоятидаги Олой туманида норозилик намойиши бошлангани хабар қилинмоқда. Сўнгги хабарга кўра, намойишда 300 киши иштирок этаяпти.

Исмаил Исаков 8 жылга эркинен ажыратылды
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:25 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG