Линклар

logo-print

Эронлик мухолифатчи яна ҳукуматни танқид қилди


Эрон мухолифати етакчиларидан бири Маҳди Каррубий мамлакат раҳбарияти номига яна кескин баёнот билан чиқди.

Ўз партияси вэб-саҳифасида эълон қилган очиқ мактубида Каррубий ҳукуматни диний қадриятларни ҳимоя қилиш баҳонасида ўзгача фикрловчиларга нисбатан босим ўтказаётганликда айблади.

Ўз баёнотида мухолифат етакчиси кўплаб таҳдидларга қарамай, ўз сиёсий қарашларидан воз кечмаяжагини ҳам билдирган.

Ўтган хафта мамлакат шимолида Каррубий машинаси номаълум шахслар тарафидан ўққа тутилган, аммо сиёсатчи ҳужумдан омон қолган эди.
XS
SM
MD
LG