Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:55

Афғонистонда НАТОнинг 6 ҳарбийси ҳалок бўлди


Афғонистонда душанба куни жангарилар билан тўқнашувда НАТОнинг олти нафар ҳарбийси ҳалок бўлди.

Халқаро кучлар ҳарбий қўмондонлигининг билдиришича, Афғонистон жанубида уч нафар америка аскари нобуд бўлган, мамлакат пойтахти Кобул шимолий-шарқида эса француз ҳарбийси ўлдирилган. Ҳалок бўлган яна икки ҳарбийнинг миллати аниқ эмас.

Шундай қилиб, йил бошидан бери Афғонистонда ҳалок бўлган НАТО ҳарбийлари сони 15 тага етди.
XS
SM
MD
LG