Линклар

logo-print

Эрдўғон Москва сафарини бошлади


Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Москва сафарини бошламоқда.

Икки кун давом этадиган ташриф давомида Эрдўғон Россия бош вазири Владимир Путин ва бошқа расмийлари билан учрашади.

Томонлар ўртасида энергетика, иқтисодий ва хавфсизлик соҳаларида ҳамкорлик масалалари муҳокама этилиши кутилаяпти.

Туркия бош вазирининг Россияга ушбу ташрифи Владимир Путиннинг ўтган йили август ойида Анқарага қилган сафари ортидан амалга ошмоқда.

Ўша сафари давомида Путин Россия газини Европага олиб ўтувчи “Жанубий оқим” лойиҳаси борасида Туркия қўллаб-қувватловини қозонган эди.
XS
SM
MD
LG