Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:14

Ереван Анқарага огоҳлантирув йўллади


Арманистон Конституциявий суди Туркия билан имзоланган ҳужжат қонунийлигини текширмоқда.

Арманистон ва Туркия ўтган йил октябрида дипломатик алоқа ўрнатиш ва ўзаро чегараларни қайта очиш ҳақида иккита протокол имзолади.

Аммо Туркия парламенти ҳозирга қадар иккала протоколни ҳам ратификация қилгани йўқ.

Мазкур ҳужжат кучга кириши учун уни Арманистон парламенти ҳам тасдиқлаши керак.

Шу ой бошида Арманистон президенти Серж Саркисян¸ агар Анқара бу жараённи “пайсалга солса”, Арманистон келишувни бекор қилиши хусусида огоҳлантирди.

Туркия расмийлари Арманистон ва Озарбайжон ўртасида Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал қилиш жараёнида муваффақиятга эришилмаса, имзоланган протокол ратификация қилинмаслигини таъкидламоқдалар.
XS
SM
MD
LG