Линклар

Қуйи палата таркиби очиқланди


Регнум ахборот агентлигининг Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов айтганига асосланиб маълум қилишича, парламент Қуйи палатасидаги 53 ўринни Либерал-демократик партия, 32 ўринни Халқ демократик партияси, 31 ўринни Миллий тикланиш, 19 ўринни Адолат социал-демократик партияси, 15 ўринни эсаЎзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари эгаллаган.

Мирзо-Улуғбек Абдусаломовга кўра, янги сайланган депутатларнинг 33 нафари ëки 22 фоизини аёллар ташкил этади.

Айни пайтда 150 ўринли Қуйи палатанинг 47 аъзоси ëки 31,3 фоизи депутатликка қайта сайланган.

Шунингдек МСК раисига кўра¸Қуйи палата депутатларининг 34 нафари ëки 22,7 фоизини юристлар, 37 нафари ëки 24,7 фоизини иқтисодчилар ташкил этади.
XS
SM
MD
LG