Линклар

logo-print

Исроил Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди


Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Тошкент аэропортида вақтинча ҳибсга олинган Исроил фуқароси озод қилгани учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди.

7 январ куни Тошкент аэропорти хавфсизлик хизмати ходимлари сумкасида “M-16” автоматининг ўқдони ва бир неча ўқ олиб ўтаётган 21 ёшли Исроил фуқароси Тамара Ягудаевани ҳибсга олган эди.

Тамара 25 ёшли дўсти Янив Ниёзов билан дам олиш учун Тошкент орқали Исроилдан Таиландга учаётган бўлган.

Ўз кўрсатмасида Тамара бу сумкани Исроил армиясида хизмат қилган ўртоғидан қисқа муддат олгани ва унда автомат ўқлари борлигидан хабари бўлмаганини айтган.

Исроил ҳукуматининг ўз икки фуқаросини озод этишга қаритилган саъй-ҳаракатларидан сўнг, Тошкент расмийлари Ягудаева ва унинг дўстини ҳеч қандай жарима ва маҳкама жараёнисиз Исроилга қайтириб юборди.

Ўзбекистоннинг Исроил фуқароларига нисбатан бундай муносабати Тел-авив томонидан “яхши ният ишораси” деб баҳоланди.

- Биз Ўзбекистон ҳукумати билан мулоқотда бўлдик ва вазиятни тушунтирдик. Улар воқеани ўргангач¸ бунинг шунчаки хатолик бўлганини англадилар ва Исроилга нисбатан “яхши ният ишораси” сифатида Тамара Ягудаевага инсонийлик кўрсатиб¸уни озод қилишди, деди Озодлик билан суҳбатда Исроилнинг Тошкентдаги элчиси Ҳиллел Ньюман.
XS
SM
MD
LG