Линклар

Эрон АҚШ ва Исроилни суиқасдда айблади


Эрон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ, Исроил ва уларнинг “хуфялари”ни ядро физикаси бўйича олим¸ исломий инқилобнинг ашаддий тарафдори бўлган Маъсуд Муҳаммадийнинг ўлдирилишига алоқадорликда айблади.

Айни пайтда¸ суиқасддан бироз олдин Теҳрон университети профессори Маъсуд Муҳаммадийнинг исми Эрон мухолифати раҳбари Мир Ҳусайн Мусавий тарафдорлари рўйхатида пайдо бўлган эди.

- Хабарларга кўра, доктор Маъсуд Али Муҳаммадий 12 январ куни пойтахтдаги ўз уйи олдида мотоциклга ўрнатилган бомба портлаши оқибатида нобуд бўлди. Хавфсизлик расмийлари бу иш юзасидан текширув бошлади, дея хабар қилди Эрондаги “Пресс ТВ” бошловчиси.

Масъуд Муҳаммадийга уюштирилган суиқасд учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олмади.
XS
SM
MD
LG