Линклар

logo-print

Google Хитойда фаолиятини тўхтатиши мумкин


Интернетдаги йирик қидирув тизими бўлган Google Хитойда фаолиятини тўхтатиши мумкин.

Сешанба куни хитойлик ҳуқуқ ҳимоячиларининг электрон почта қутилари хакерлар тарафидан бузилиши ортидан Google бу давлатда ортиқ фаолият қила олмаслиги ҳақда билдирди.

Ширкат вакилларига кўра, қидирув тизими хитойлик хакерларнинг ҳужумига учраган, бундан мақсад эса ҳуқуқ ҳимоячиларининг Google mail даги ёзишмаларига кириш бўлган.

Google ширкати хакерлар ҳужумида Хитой расмийларини тўғридан-тўғри айблаётгани йўқ, лекин бу ҳодисадан сўнг Хитойда фаолиятини давом эттира олмаслигини билдирган.
XS
SM
MD
LG