Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:35

Ҳаитини кучли зилзила титратди


Ҳозирча вайроналар остида қанча одам қолгани ҳақида маълумот йўқ.
Ҳозирча вайроналар остида қанча одам қолгани ҳақида маълумот йўқ.

Рихтер ўлчови бўйича 7 баллни ташкил қилган сешанба кунги зилзила оқибатида мингдан зиёд фуқаронинг нобуд бўлгани ва юз минглаб фуқаронинг тан жароҳати олгани тахмин қилинмоқда.

Ҳаитида сешанба куни рўй берган кучли зилзила оқибатлари бартараф этилмоқда.

Мамлакат расмийларига кўра, зилзила кучи Рихтер ўлчови бўйича 7 баллни ташкил қилган ва оқибатда 1000 га яқин бино, жумладан, пойтахт Порт-о-Пренсда президент саройи ва БМТ тинчликни сақлаш кучлари миссияси бош қароргоҳига жиддий шикаст етказилган. Айтилишича, мамлакат президенти зилзиладан омон қолган.

Минглаб одамнинг нобуд бўлгани ва яна шунчасининг вайроналар остида қолгани тахмин қилинмоқда.

Ҳаитида зилзила
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:03 0:00


Халқаро Қизил хоч ташкилотига кўра, тахминан 3 миллионга яқин фуқаро зилзиладан жабр кўрган бўлиши мумкин. Ҳозирда Халқаро Қизил хоч ва бошқа ташкилотлар сешанба кунги зилзиладан кўрилган зарар кўламини аниқлашга уринаётганликларини маълум қилдилар. Халқаро Қизил Хоч ташкилоти матбуот вакили сўзларига кўра, ер силкиниши оқибатида 1.2 миллион киши яшайдиган Порт-о-Пренс шаҳридаги биноларга жиддий шикаст етказган.

Айни пайтда АҚШ, Франция, Канада, Лотин Америкасидаги бир қатор мамлакатлар ва кўмак ташкилотлари зилзиладан жабр кўрган Ҳаити аҳолисига инсонпарварлик ёрдами кўрсатишларини маълум қилдилар.

- АҚШ Ҳаити ва шу минтақадаги бошқа давлатларга ҳар тарафлама ёрдам кўрсатишга тайёр. Биз техник ва гуманитар ёрдам бериш билан бир қаторда, ушбу зилзила қурбонлари, улар оила-аъзолари ва яқинлари ҳақларига дуо қиламиз, деди АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

12 январ кунги зилзила рўй берган маҳал пойтахт Порт-о-Пренс аэропортида бўлган воқеа гувоҳларидан бири бошидан кечирганларини Ройтерс мухбирига гапириб берди.

- Мен бино ичкарисида эдим ва самолётга чиқишга тараддуд кўраётган маҳал зилзила рўй берди. Аэропорт биноси қулай бошлади. Ер силкинишидан бино қимирлай бошлади ва ичкаридаги одамлар, улар ҳужжатлари, пойафзаллар, юклар, хуллас барча нарса ҳар тарафга сочилиб кетди, дейди зилзила гувоҳларидан бири.

Бошқа бир гувоҳ эса одамларнинг ўзи каби саросимага тушганини айтади:

- Ҳамма ўз иши билан машғул эди ва бирданига шовқин бошланиб кетди. Мен даставвал самолёт қўнмоқда, деб ўйладим. Бирданига бино ва ичкарида бўлган нарсалар қулай бошлади. Девор ва шифт қулай бошлагандан сўнг, одамлар қичқира бошлади ва жон сақлашга жой ҳам қолмади, дейди иккинчи гувоҳ.

Аҳолиси 9 миллион кишини ташкил қилувчи Ҳаити дунёдаги энг камбағал давлатлардан бири ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG