Линклар

Яманда жанггарилар етакчиси ўлдирилди


Яманда Ал-Қоиданинг мамлакатдаги тармоғи етакчиси Абдулла Меҳдар ўлдирилди.

Яман расмийларининг хабар қилишича, Шабва вилоятида фаолият юритаётган террорчи гуруҳ етакчиси Абдулла Меҳдар хавфсизлик кучларининг минтақада ўтказган махсус амалиёти чоғида ўлдирилган.

Яман хавфсизлик кучлари мамлакатнинг бир нечта вилоятида жанггариларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказиб келмоқда.

Ўтган ҳафта Ал-Қоиданинг Ямандаги шўъбаси 25 декабр куни АҚШ учқичини портлатишга бўлган уриниш учун масъулиятни ўз зиммасига олди.



XS
SM
MD
LG