Линклар

АҚШ расмийлари Москвага сафар қилди


АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Уилямс Бернс бошчилигидаги АҚШ делегацияси Москвага сафар қилди.

Бу ерда АҚШ делегацияси Россия ҳукумати расмийлари билан учрашиб¸ бир қатор муҳим масалалар, жумладан, ядровий қуролларни назорат қилиш бўйича янги битим имзолаш ҳамда ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга нисбатан янги санкциялар жорий этиш масалаларини муҳокама қилади.

12 январ куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров стратегик қуролларни назорат қилиш бўйича янги келишув юзасидан АҚШ билан олиб борилган музокаралар январ ойининг иккинчи ярмида қайта бошланиши мумкинлигини билдирди.

Стратегик қуролларни қисқартириш бўйича 1991 йилда имзоланган эски келишув муддати 2009 йилнинг 5 декабр куни тугади.
XS
SM
MD
LG