Линклар

Ларижоний ҳам АҚШ ва Исроилни айблади


Эрон парламенти раиси Али Ларижоний эронлик физик олимнинг ўлимида АҚШ ва Исроил хавфсизлик хизматларини айблади.

Эрон ядровий дастури борасидаги халқаро музокаралардаги собиқ бош музокарачиси Али Ларижоний бугун парламентда қилган чиқишида, шунингдек, АҚШ президенти Барак Обамани терроризмни тарғиб қилаётганликда айблади.

Эрон ислом инқилобининг ашаддий тарафдори бўлгани айтилаётган олим Маъсуд Муҳаммадий 12 январ куни ўз уйи олдида содир этилган худкушлик ҳужуми оқибатида нобуд бўлди.

Масъуд Муҳаммадийга уюштирилган суиқасд учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олмади. Хабарларга кўра, мазкур суиқасддан бир оз олдин Теҳрон университети профессори Маъсуд Муҳаммадийнинг исми Эрон мухолифати раҳбари Мир Ҳусайн
Мусавий тарафдорлари рўйхатида пайдо бўлган.

Айни пайтда АҚШ Давлат департаменти Эрон айбловларини кескин рад этди.
XS
SM
MD
LG