Линклар

Google Хитойдаги фаолиятини тўхтатиши мумкин


Интернетдаги энг йирик қидирув тизими бўлган Google Хитойда интернет қидирув тизимида жорий қилинган цензурани бекор қилиши ва ҳатто ушбу давлатдаги фаолиятини тўхтатиши мумкинлиги хусусида огоҳлантирди.

Хитойлик ҳуқуқ ҳимоячиларининг электрон почта қутилари хакерлар ҳужумига учраши ортидан Google сешанба куни бу давлатда ортиқ фаолият юрита олмаслиги ҳақида баёнот тарқатди.

Ширкат вакилларига кўра, қидирув тизими хитойлик хакерлар ҳужумига учраган, бундан мақсад эса ҳуқуқ ҳимоячиларининг gmail даги ёзишмаларига кириш бўлган.

-Хакерлар ҳужуми уюштирилгани аниқланди. Google қидирув тизимининг нишонга олингани ҳамда хакерларнинг хитойлик ҳуқуқ фаоллари почта қутисига киришга уринганини аниқладик. Улар ўз мақсадига эриша олди, деб ўйламаймиз, бироқ ўтказилган тергов ишлари Google каби яна 20дан зиёд йирик ширкатнинг xудди шундай ҳужумга учраганини кўрсатди, деди Google компанияси вакили.

Google ширкати хакерлар ҳужуми учун бевосита Хитой расмийларини айбламасада¸ Пекин талаби билан қидирув тизимида жорий қилинган цензурани бекор қилишини эълон қилди.

Айни пайтда хитойлик ҳуқуқ фаоллари Google ҳаракатини олқишладилар.
XS
SM
MD
LG