Линклар

Эркин микрофон - "Ўз миллатингизни балчиққа булғайсизлар"

  • Фаррух Юсуфий

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

Озодликни таг-туги билан ўчириб ташлаш истагида эканини билдирса-да¸ дастурларимизни доимий тарзда тинглашини таъкидлаган қўқонлик бирда исми Акрам¸ бирда эса Исломга айланаëтган шахс радио ходимларига шундай жиддий айб қўйди.

Озодликка сочилган ғазаб...

Ўзини Озодликнинг доимий тингловчиси¸ деб таништирган қўқонлик суҳбатдошимиз гапни Озодлик радиосига эътироз билдиришдан бошлади.

- Эшитаяпман.

Озодлик: Мен ҳам сизни эшитаяпман ака. Энди асабийлашмасдан¸ ўзингизни таништириб¸ қаердансиз¸ айтинг.

- Йўқ¸ сиз исм-фамилиянгизни айтинг.

Озодлик: Фаррух Юсуфий.

- Фаррухий.

Озодлик: Фаррух Юсуфий.

- Фаррух Юсуфий. Сизлар Ўзбекистонга бўҳтон қиласизлар. Ўз миллатингизни балчиққа булғайсизлар. Агар техника ривожланиши менинг қўлимдан келган бўлганда биласизми¸ Ўзбекистонга бўҳтон қилганларингиз учун шу сизларнинг радио-падиоингларни ўчириб ташлардим¸ дейди ўтган сафар бизга қўнғироқ қилганида ўзини Акрам Воҳидов деб таништирган суҳбатдошимиз.

Бу гал ўзини таништиришни истамайроқ турган бу суҳбатдошимиз¸ бироздан кейин негадир ўзни Ислом Абдуллаев, деб таништирди.

Озодлик: Ўзингизни таништирмадингиз ака. Мен ўзимни таништирдим.

- Мен ўтган сафар таништирганман. Хоҳламайман мен сизга таништиришни.

Озодлик: Уяласизми?

- Мен қўрқмайман.

Озодлик: Уяласизми?

- Мен қўрқсам¸ сизга телефон қилмайман. Сиз ҳаммаларингиз¸ редакторингиз¸ бош мухбирингиз¸ бошқаларингиз Ўзбекистонга келиб¸ Ўзбекистонга яхши гапириб¸ бошқа қилиб¸ Ўзбекистон ҳаëти билан танишинглар мана. Бизда гуллаб¸ ободончиликни қаранг бу ерда. Шаҳарнинг кенгаяëтганини кўринг. Йўллар равон бўлаяпти.

Озодлик: Жуда хурсандман ака сизнинг бахтиëрлигингиздан. Илойим ҳамма сиздай бахтиëр бўлсин. Шунга сиз исм-фамилиянгизни айтиб¸ “Қўқонданман. Фалонча пистончиман. Шунақа деяпман” деб айтинг ахир. Ë уяласизми?

- Ислом Абдуллаев.

Озодлик: Ислом Абдуллаев?

- Ҳа.

Озодлик: Жуда яхши. Мен сизнинг бахтиëрлигингиздан хурсандман.

- Сиз ҳамма гапимни қўйиб бера олмайсиз барибир. Ўзингизга кераклигини қўясиз. Сизларнинг радиога тааллуқлиларини қўйиб бермайсизлар.

Озодлик: Қайси бирини қўйиб берай ака?

- Мана сизлар Ўзбекистонга кела олмайсизлар¸ деяпман.

Озодлик: Шунисини қўйиб берайми?

- Ўзбекистонга умуман кела олмайсизлар. Ўзбекистонга бўҳтон қиласизлар сизлар.

Озодлик: Шу гапингизни қўйиб берай-а?

- Ўзбекистон сизларга нима...

Озодлик: Ислом ака.

- Гапимга қулоқ солинг. Ўзбекистон сизларга нима шунчалик ëмонми?

Озодлик: Йўқ¸ Ўзбекистон серқуëш ўлкамиз ака. Ислом ака¸ сизни бахтиëрлигингиз билан¸ шундай муваффақиятли инсон эканлигингиз билан табриклайман.

- Раҳмат¸ дейди бу сафар ўз исмини Ислом Абдуллаев деган суҳбатдошимиз.


Қўқонда ҳукуматсеварлар кўпайган

Акрам Воҳидов ёки Ислом Абдуллаевдан бироз аввал Қўқондан яна бир тингловчимиз қўнғироқ қилиб, Ўзбекистон ҳукумати сиёсатини ёқлашини айтди.

- Мен Каримовнинг сиëсатини маъқуллайман¸ қўллаб-қувватлайман. Бизга тинчликни сақлаб бераяпти шу одам. Ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам тинчликни сақлаяпти. Илгари Брежнев шунақа қиларди. Совуқ урушни йўқотиб¸ Брежнев қанақадир йўллар билан Америка билан сақлаб берганди совуқ урушни йўқотиб. Хотиржам яшагандик. Каримов ҳозир ўзимизнинг ичимизда сақлаб бераяпти тинчликни. Ўзингиз ўйлаб кўринг. Агар бугун иккитаси намойишга чиқса¸ эртага тўрттаси чиқса¸ рақобатчилар чиқса¸ анави қаршилик кўрсатадиганлар¸ балоси чиқса¸ секин кўтарилиб бораверади бу. Натижа нима бўлади? Намойишчилар кўпаяверади. Мана ҳозир нима кўп бекорчи кўп. Ҳамма жойда бекорчи. Қолаверса ҳамма жойда оч кўп. Очлар кўп. Мана рўпарамда қатор мардикорлар турибди. Ҳаммаси кун бўйи иш топади ë топмайди. Шунинг учун тўрттаси байроқ билан чиқса ўша намойишга¸ унинг орқасидан 400 таси чиқади. Олдинда кетаверади у сайраб. Орқадаги 400 тасичи? Уларни кимнидир қутқаришию¸ кимгадир пикет ўтказишию¸ бошқаси қизиқтирмайди. Лекин намойишчилар кетаверади. Тош отиб битта магазиннинг ойнасини синдиринг талаш бошланади. Тўс-тўполон бошланади. Оч ҳаммаси. Тўс-тўплонондан кейин бу ëғи қуролли ҳаракатга кетиб қолади. Тинчлик бузиладими¸ тинч яшамаймизми? Шунинг учун мен Каримовни қўллаб-қувватлайман. Чунки Каримовнинг ўзи айтган. Бир вақтлар оғзидан эшитганман. “25 миллион одамнинг тинчлигини сақлайман деб керак бўлса 25 минг одамдан воз кечаман” деган. Қилаяпти шу нарсани.

Озодлик: Шуни сиз тўғри сиëсат деб ҳисоблайсиз-а? 25 миллион одамнинг тинчлигини сақлаш учун 25 минг одамнинг ҳаëтини қурбон келтиришни тўғри деб ҳисоблайсиз-а сиз?

- Ҳа¸ тўғри деб ҳисоблайман. Ҳозирги кунда тўғри деб ҳисоблайман. Чунки ҳозир халқ бир кўтарилса¸ кейин эплаб бўлмайди. Халқ кўтарилса¸ эплаб бўлмайди ҳозир. Буни ҳеч ким эплай олмайди. Тожикистон тугул¸ Афғонистондан ҳам батар бўлиб кетади. Бизда аҳоли ҳаддан ташқари зич, дейди қўқонлик яна бир суҳбатдош.


Хоразм ва Қашқадарëда хўроз Қўқондагидан бошқача қичқирмоқда...


Хоразмдан қўнғироқ қилган тингловчимиз ўзини таништиришни истамади. У киши Ўзбекистондаги иқтисодий шароит кун сайин қийинлашиб бораётганидан гап очди.

- Мана ҳозир республика бюджет ташкилотларида полний сокрашение кетаяпти. 30 йил ишладими¸ 38 йил ишладими бир чеккадан олиб ташлаяпти.

Озодлик: Қаерда бўлаяпти бу гап?

- Хоразмда. Пенсияга чиқишига бир-икки-уч йил қолганларни ҳам сокрашение қилиб ташлаяпти. Россияга қараб ойлик маошни кўтариб турибди. Одам сони кўпайганидан кейин пул топиб беришга успет қилмаяпти. Шунинг учун сокрашение бўлиб турибди. Нима кераги бор эди ойлик кўтаришни? Бир ташкилотдан 50 фоиз сокрашение бўлиб турибди. Ундан кейин берадиган маошлари пластикда. Терминал деган нарса 30 фоиз магазинларда бор бўлса¸ қолганларида йўқ. Терминали борлар ҳам обналичка қилиб фоизини олиб қолаверади. 100 мингдан 10-15 минг олиб қолади. Банкоматлар ҳеч қаерда йўқ. Бир банкда бор. Унда ҳам 5000-10000 олишингиз мумкин¸ унда ҳам навбатингиз етса. Соат 12 гача навбатда турасан. Ойликни пластикка ўтказишдан олдин ҳар бир кўчада¸ ҳар бир магазиннинг ëнида¸ бозорларда терминал ташкил қилса бўлмайдими? Ундан кейин участкалар беришаяпти. На суви бор¸ на гази бор¸ на свети бор. Свети бўлса¸ ҳафтада уч-тўрт марта ўчади¸ газ умуман паст. Сайловдан олдин свет¸ газ¸ сувлар бор эди. Ҳозир умуман паст. Сайловга борган одам бўлди¸ бормаган бўлди. Масалан бизга сайлов қоғозини беришгани ҳам йўқ. Кимни сайлашганини телевизордан билсак биламиз бўлмаса йўқ. Хоразмда шундай аҳвол¸ дйеди хоразмлик тингловчимиз.


Қашқадарёдан қўнғироқ қилган Шаҳноза Шоҳзотова ҳам, ҳаёт қийинчиликларидан гапирди.

- Мен Қарши шаҳрида¸ Амир Темур маҳалласида¸ 136 ëтоқхонада яшайман. Онам ўлганлар. Дадам қари¸ 70 ëшга кирганлар. Иккита уйланмаган акаларим бор. Ҳокимиятга “Ҳеч бўлмаса тўрт сўтик ер берса¸ ўзимга уй қурсам” деб мурожаат қилган эдим.

Озодлик: Ҳокимиятдагилар нима деб жавоб беришди сизга?

- Аукционга қўйилган дейди. Аукционга менинг кучим етмайдику. Икки-уч миллион деяпти. Бунга менинг кучим етмайди. Дадамнинг пенсиясига яшайман мен. Дадам 100 минг пенсия оладилар. 50 минг квартирага¸ яъни яшаб турган ëтоқхонамизга бераман.

Озодлик: Нима иш қиласиз? Фарзандларингиз борми?

- Фарзандларим йўқ. 1982 йилда туғилганман. Ҳали турмушга чиқмаганман. Дадам туфайли мен турмушга чиқмаяпман. Ëтоқхонада яшайди у киши. У кишининг бир ўзини ташлаб кета олмайман. Иккита акам Россияда. Россияга борган билан пул жўнатмайди¸ яхши ишламайди. Шйунақа қийналиб юрибмизда биз. Ҳокимият икки сўтик бўлса ҳам¸ уч сўтик бўлса ҳам озгина ер берса майли эди. Ўзимнинг имконим борича участка қуриб олар эдим.

Озодлик: Синглим¸ исмингизни айтасизми ëки айтмайсизми?

- Исмим Шоҳзотова Шаҳноза Хидировна¸ дейди қашқадарёлик суҳбатдошимиз.

********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG