Линклар

logo-print

Исроил-Туркия муносабатлари кескинлашмоқда


Расмий Анқара¸ агар Исроил ҳукумати ушбу давлатдаги ўз элчисидан кечирим сўрамаса, ўз дипломатини ватанга чақиртириб олиши хусусида огоҳлантирди.

Икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг совуқлашувига эса душанба куни рўй берган воқеа сабаб бўлди.

Исроил Ташқи ишлар вазири ўринбосари Данни Айлон Исроил хавфсизлик хизмати ходимларининг “Қашқирлар водийси” деган турк сериалида ёмон қилиб кўрсатилишига норозилик тариқасида Туркиянинг мамлакатдаги элчисига норозилик нотаси топширган. Бироқ маълум бўлишича, Исроил расмийси учрашувга келган турк дипломати билан қўл бериб сўрашмаган ва уни протокол қоидаларига зид тарзда¸ ўзи ўтирган ўриндиқдан паст ўриндиққа ўтирғизган.

Айни пайтда Туркия президенти Абдуллоҳ Гул юзаага чиққан муаммо кечга қадар ҳал этилиши шарт, дея таъкидлади.

Исроил Ташқи ишлар вазири ўринбосари Данни Айлон учрашувда турк элчисини ҳақорат қилмаганини таъкидлаб, ўз ҳаракатлари учун кечирим сўрамади.


XS
SM
MD
LG