Линклар

Ҳаити ёрдамга муҳтож


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун халқаро ҳамжамиятни зилзиладан жиддий зарар кўрган Ҳаитига зудлик билан инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга чақирди.

Ҳаити расмийларига кўра, сешанба кунги зилзила кучи Рихтер ўлчови бўйича 7 баллни ташкил қилган ва оқибатда 1000 га яқин бино, жумладан, пойтахт Порт-о-Пренсда президент саройи ва БМТ тинчликни сақлаш кучлари миссияси бош қароргоҳига жиддий шикаст етказилган.

Халқаро Қизил хоч ташкилотига кўра, тахминан 3 миллионга яқин фуқаро зилзиладан жабр кўрган бўлиши мумкин.

Айни пайтда АҚШ, Франция, Канада, Лотин Америкасидаги бир қатор мамлакатлар ва кўмак ташкилотлари зилзиладан жабр кўрган Ҳаити аҳолисига инсонпарварлик ёрдами кўрсатишларини маълум қилдилар.

- Мен маъмуриятимга фуқаролар хаётини сақлаб қолиш мақсадида мувофиқлашган тарзда зудлик билан ҳаракат қилиш ҳақида топшириқ бердим. АҚШ ҳукумати Ҳаити фуқароларига ҳар тарафлама ёрдам кўрсатади. Келаси кунлар ичида ҳаитиликларга озиқ-овқат, сув ва дори маҳсулотлари етказиб берилади, деди 13 январ куни Оқ уйда матбуот анжумани ўтказган АҚШ президенти Барак Обама.
XS
SM
MD
LG