Линклар

Эрдўғон Россия етакчилари билан учрашди


Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Москвада Россия президенти Дмитрий Медведев ва Бош вазир Владимир Путин билан сўзлашувлар ўтказди.

Москва сўзлашувларида асосан энергетика, иқтисод ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликка оид масалалар муҳокама қилинди.
Эрдуғон билан ўтказилган музокаралардан сўнг Россия президенти Дмитрий Медведев икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни юксак баҳолади.

- Энергетика ва бошқа соҳаларда катта лойиҳалар амалга оширилмоқда ва ривожланмоқда, биз бундан мамнунмиз, ўзаро ҳамкорлигимизни жиддий ва муҳим деб биламиз, деди Россия президенти.

Туркия Бош вазирининг Россияга ушбу ташрифи Владимир Путиннинг ўтган йили август ойида Анқарага қилган сафари ортидан амалга ошмоқда. Ўша сафари давомида Путин Россия газини Европага олиб ўтувчи “Жанубий оқим” лойиҳаси борасида Туркия қўллаб-қувватловини қозонган эди.
XS
SM
MD
LG