Линклар

logo-print

Исроил Туркиядан кечирим сўради


Исроил Ташқи ишлар вазирлигида турк элчисига нисбатан қўпол муносабатда бўлингани ҳақдаги Анқара ҳукуматининг эътирозлари ортидан Исроил Туркиядан расмий равишда кечирим сўради.

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху расмий кечирим сўралганидан сўнг икки давлат ўртасидаги дипломатик жанжал барҳам топишига умид билдирган.

Туркия чоршанба куни Исроил Ташқи ишлар вазирлигини протокол қоидаларини қўпол бузганликда айблаб, ушбу давлатдаги элчисини чақиртириб олиши ҳақда маълум қилган эди.

Туркия элчиси душанба куни Исроил ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилиб, турк каналида аксилисроил йўналишидаги "Қашқирлар водийси" сериали намойиши юзасидан норозилик билдирилган эди.
XS
SM
MD
LG