Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:59

Афғонистонда коалицион кучларнинг беш ҳарбийси ҳалок бўлди.


Чоршанба куни Афғонистонда тўрт америкалик ва бир француз ҳарбий ҳалок бўлди.

Икки нафар америкалик ҳарбий Афғонистон шарқидаги портлаш қурбони бўлган бўлса, яна бири айни ҳудудда жангарилар билан тўқнашувда, тўртинчи америкалик эса мамлакат жанубида минага дуч келиб ҳалок бўлган.

Афғонистон шимолидаги портлаш эса француз ҳарбийси ҳаётини олиб кетди.

Шунингдек, хабарларга кўра, Хўст вилоятида ҳарбий муҳандислар бомба мосламасини зарарсизлантираётган маҳал кучли портлаш рўй берган ва оқибатда тўрт ҳарбий нобуд бўлган.

Шундай қилиб, сўнгги икки ҳафта давомида Афғонистон бўйлаб рўй берган зўравонликларда халқаро кучларнинг жами 17 аскари ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG