Линклар

logo-print

Портлашларда айбланганлар қатл қилинади


Ироқ суди ўтган йилнинг август ойида Бағдодда содир этилган портлашларда айбдор деб топилган 11 шахсга ўлим жазоси тайинлади.

Ҳукумат бинолари олдида содир этилган ушбу портлашларда 100га яқин киши нобуд бўлган, яна шунча одам тан жароҳати олган эди.

Ироқ суди матбуот вакилига кўра, ўлим жазосига ҳукм қилинган шахслар осиш йўли билан қатл қилинади.

Ироқ ҳукумати мазкур портлашларда Ал-Қоида жанггарилари ва фаолияти таъқиқланган Баас партиясини айбламоқда.
XS
SM
MD
LG