Линклар

Теҳронда физик олим дафн қилинди


Теҳронда бундан икки кун аввал содир этилган портлаш оқибатида нобуд бўлган физик олим Маъсуд Али Муҳаммадий дафн қилинди.

Эронлик профессорга уюштирилган суиқасд учун масъулиятни ҳозир ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ. Бироқ расмий Теҳрон АҚШ ва Исроил хавфсизлик хизматларини профессор ўлимига алоқадорликда айблади.

Хабарларга кўра, бугунги дафн маросимида 1000 дан зиёд киши иштирок этган ва маросим иштирокчилари “Исроилга ўлим”¸“АҚШга ўлим” каби шиорларни ҳайқирганлар.

Маҳаллий агентликларга кўра, маросим иштирокчилари орасида мухолифат тарафдорлари ҳам бўлган.

Эрон ислом инқилобининг ашаддий тарафдори бўлгани айтилаётган олим Маъсуд Муҳаммадий 12 январ куни ўз уйи олдида содир этилган худкушлик ҳужуми оқибатида нобуд бўлди.

Айрим манбаларга кўра, Маъсуд Муҳаммадий исми Эрон мухолифати раҳбари Мир Ҳусайн Мусавий тарафдорлари рўйхатида ҳам пайдо бўлган.
XS
SM
MD
LG