Линклар

АҚШ зарбаларида Толибон етакчиси нишонга олинди


Покистондан олинган хабарларга кўра, Толибон ҳаракати етакчиси Ҳакимуллоҳ Маъсуд АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган учқичлари томонидан нишонга олинган.

Бироқ толиблар етакчисининг ушбу зарбаларда ҳалок бўлган-бўлмагани ҳозирча аниқ эмас. Покистон расмийларига кўра, ҳаво зарбаларида Жанубий ва Шимолий Вазиристон ўртасидаги чегара ҳудудда жойлашган базалар нишонга олинган. Мазкур ҳудудда
Ташрики-Толибон жанггариларининг бошпана топгани тахмин қилинади.

Хабарларга кўра, бугунги зарбаларда камида 10 нафар жанггари нобуд бўлган. Маҳаллий телеканалларнинг билдиришича, ўлдирилган жанггарилар орасида Ҳакимуллоҳ Маъсуд ҳам бўлган. Бироқ Толибон матбуот вакили ушбу хабарларни рад қилиб, Масъуднинг зарбалардан олдин қочишга муваффақ бўлганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG