Линклар

logo-print

Лавров Арманистонга сафар қилади


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бугун Арманистон пойтахти Ереванга сафар қилади.

Бу ерда Сергей Лавров Арманистон президенти Серж Саркисян билан учрашишни режалаган.

Россия Ташқи ишлар вазирининг мазкур сафаридан бир кун аввал Россия Бош вазири Владимир Путин Москвада туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан сўзлашув олиб борди.

Унда Владимир Путин¸ Туркия Арманистон билан ўзаро муносабатларини истиқболини Тоғли Қорабоғ муаммосига боғламаслиги шарт¸ дея таъкидлади.

Озарбайжон ҳудудидаги Тоғли Қорабоғ минтақасининг 90-йиллар бошида Арманистон томонидан босиб олинишига норозилик тариқасида Туркия расмий Ереван билан барча алоқаларни тўхтатган эди.
XS
SM
MD
LG