Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:54

Шамсирўйнинг рангин олами


Автопортрет.
Автопортрет.

Шу кунларда Ўзбекистон санъат музейида ўзбек аëллари ичидан етишиб чиққан илк рассом Шамсирўй Ҳасанова (1917-1956) асарлари кўргазмага қўйилди. Бир пайтлар шаънига “Шуям расм бўлибдими. Аëл кишиям расм чизарканми” деган дашномлар янграган бу расмларга бугун тасаннолар айтилмоқда.

Рассом Шамсирўй Ҳасанова бор йўғи 39 йил умр кўрди. Аммо шу қисқа умрида санъат деса арзигулик бир нечта асарлар яратди ва Ўзбекистон санъат музейига раҳбарлик қилиб¸ маданият ривожига ҳисса қўшди.

Шамсирўй Ҳасанова ижод қилган давр мураккаб эди. Ўша давр режими мусаввира олдига социалистик қурилишлар ва коммунистик бурилишлар расмини чизиш вазифасини қўйди.

Рассом Шамсирўй эса Увайсий¸ Нодира¸ Зебунисолар суратини чекди.

Шамсирўй Ҳасанова
Дода келдим эй салотин сарвари додим эшит¸
Сен шоҳу¸ мен бенаво¸ лутф айла¸ фарëдим эшит. (Нодира)

Атрофда эса дод эшитадиган қулоқлар том битган эди. Қатл қилинган¸ сургунга юборилган ижодкорларнинг болалари унсиз фарëд қилар эди.

Куни кеча шеърият осмонида порлаган Чўлпонлар отилиб¸ Усмонлар сургун қилинган¸ тиллар кесилган¸ диллар эса музлаган бир қаҳратон давр эди.

1950 йилда рассом Шамсирўй Ҳасанова ўз автопортретини чизади. Қора духоба кўйлакда тасвирланган Шамсирўйнинг ички дардлари кўзларида акс этар эди.

Маъюс эди сенинг кўзларинг ғоят
Гўë йўлсиз ўрмон баргларини тўкиб
Қора ëлқинликда шивирлар оят. (Рауф Парфи)

"Бу автопортрет Шамсирўй Ҳасанова ижодида катта ўрин тутади"¸ дейди рассом ижодини ўрганган санъатшунос Дилбар Саидова.

- Автопортрет ижодининг энг охиргиси. Жуда ҳам яхши берган. Ўзлари 1956 йилда қазо қилганлар¸ дейди Дилбар Саидова.

Ўзбекистон тарихида аëл рассомлар кам бўлган ва уларнинг тўнғичи Шамсирўйдир¸ дейди суҳбатдош.

- Улар расм чизишга ëшликдан жуда ҳам қизиққанлар. Кейин истеъдод жуда кучли бўлган. Шамсирўй опа аëллардан чиққан биринчи қалдирғоч. Бошқа аëллар ҳам бўлишган. Лекин тасвирий санъатда Шамсирўй опа жуда ҳам катта из қолдирганлар¸ дейди Дилбар Саидова.

"Шамсирўй Ҳасанова рангтасвири ўзбек санъатида ўзига хос бир ҳодиса бўлган"¸ дейди Ўзбекистонда чоп қилинадиган “Санъат” журнали санъатшуноси Гулноз Шарипова.

- Кўпроқ лирика билан шуғулланган¸ шеърият билан қизиққан. Араб коллиграфиясини ўрганган. Эски нималарни ўқий олганда у аëл. Кўпроқ ўзининг ички кечинмаларидан ўтказиб¸ ўзининг автопортретида шарқ аëлларининг тимсолини ишлаган. Масалан, Зебунисонинг¸ Нодиранинг¸ Увайсийнинг. Асосан портрет жанрида ишлаган. Уларнинг услубларига келадиган бўлсак¸ уларда кўпроқ реализм ва импрессионизм деган нималар бор. Бу рангтасвирнинг йўналишлари. Ўша мактабнинг элементлари уларда кўпроқ устунлик қилади

. Улар композицияни асосан реалистик усулда қурсалар¸ рангда¸ рангларнинг гаммаси¸ калоритда кўпроқ империссионистик ранглар билан очиб берганлар. Уларнинг ранглари қанақадир қуëшга¸ нурга¸ ҳавога тўла бўлган ва қанақадир эрувчан ранглар. Кўрсангиз¸ худди ëмғир ëғиб ўтгандайда. Рангларнинг устидан шунақа кўринади. Эски шаҳарларда ëмғир ëғса¸ мусаффо бир нарса кўринадию¸ шунақа кўринади¸ дейди “Санъат” журнали санъатшуноси Гулноз Шарипова.

Рассом ижодини тадқиқ қилган санъатшунос Дилбар Саидованинг айтишича¸ Шамсирўй Ҳасанова оила аъзоларидан яширин ҳолда рассомлик билим юртида таҳсил олган.

- Ҳозир издошлари кўп жуда ҳам. У вақтда албатта камроқ бўлган эди. Ўша вақтда миниатюрани ҳам анча ўрганиб чиққанлар. Самарқандда ҳам ўқиганлар. Бенковнинг ҳам таъсири бўлган. У вақтда у аëлга анча қийин бўлган. Чунки ўзбек аëлларидан битта бўлганлар. У пайтлар уруш пайти бўлган. Фақатгина рассом сифатида эмас¸ жамоатчи ходим¸ жамоатчи ҳам бўлганлар.

Музейнинг директори бўлганлар. Санъат музейининг фондларини йиғишда уларнинг ҳиссалари жуда ҳам катта. У одам ҳақида жуда ҳам яхши гапириш мумкин. Биласизми¸ уруш пайтида музейда ишлашганда кутубхонанинг бошлиғи Шоқосим Хўжаев деган бўлган. У киши араб тилини яхши билганлар. Шоираларнинг портрети жуда ҳам яхши ëзилган¸ дейди Дилбар Саидова.

Ўтган аср бошларидаги ўзбек тасвирий санъатини таҳлил қилган мунаққидлар бу жараëнни қаддини ростлаëтганда болталанган авангард деб аташди.

Юракда умидлар¸ амаллар...
Тўзимсиз қирғоқни босаркан¸
Нега мен чақмоқдай югурмай?! (Боту)

Баҳром Ҳамдамий¸ Уста Мўмин¸ Қорахон¸ Ўрол Тансиқбоевнинг ўттизинчи йиллардаги асарларини айнан ўша даврда Парижда ижод қилган футурист рассомлар асари билан қиëсласангиз¸ ажиб бир ўхшашликни кўрасиз. Уларнинг илҳом булоқбошиси айни чўққи экан деган хулосага келамиз.

Шу маънода рассом Шамсирўй Ҳасановани мексикалик рассом аëл Фрида Кало (Frida Kahlo¸ 1907-1954) билан параллел қўйишимиз мумкин. Фрида Кало Шамсирўй Ҳасанова билан бир вақтда ижод қилган. Кало Шамсирўйдан 10 ëш катта бўлса ҳам ундан икки йил олдин оламдан ўтган. Фрида Кало ҳам автопортретлар ва аëлларнинг суратларини чизган. Фрида Кало улкан бир рассом Диего Риверанинг турмуш ўртоғи бўлгани боис унинг ижоди улкан санъаткор соясида қолгани айтилади.

Шу ўринда ўзбек рассоми Шамсирўй Ҳасанованинг рассом Чингиз Аҳмаровнинг рафиқаси бўлганлигини ҳам айтиб қўйиш лозим.
Икки рассомнинг турмуши узоқ умр кўрмаган бўлса-да¸ бу гўзал бир иттифоқ эди¸ дейди санъатшунос Гулноз Шарипова.

Гулноз Шарипова: Уларга асосан устозлик қилган киши турмуш ўртоқлари бўлган Чингиз Аҳмаров. Улар таниқли рассом. Ўша кишининг таъсирлари Шамсирўй опанинг ишларида сезилади. Шамсирўй Ҳасанова бошқачароқ услубда ишлаган.

Озодлик: Шамсирўй Ҳасанова қайсидир маънода Чингиз Аҳмаровнинг соясида қолиб кетмаганми?

- Йўқ. Чингиз Аҳмаров бошқа. Унинг соясида қолиб кетди деган нарса йўқ. Чунки шахсий ҳаëтда ҳам улар доим бирга бўла олмаган. Қанчадир вақт бўлиб кейин улар ажрашган¸ дейди Гулноз Шарипова.

Шамсирўй Ҳасанова ҳаëтини ўрганган санъатшунос Дилбар Саидова мусаввира ҳаëтининг икир-чикирлари ва унинг Аҳмаров билан ажрашиш тафсилотларини муҳим эмас¸ деб ҳисоблайди.

Дилбар Саидова: Биласизми¸ мен у ҳақда гапиришни хоҳламайман. Улар дўст бўлиб қолишди. Шунинг учун унақа нарсаларнинг ҳеч ҳожати йўқ. Бунақа икир-чикирлари керак эмас. Охирги марта мен суҳбат қилганимда¸ жуда кучли аëл эди. Шамсирўй опа жуда қийин шароитда ижод қилган. Шунинг учун билмадим энди. Ажрашиб кетган деган гапларнинг ҳожати йўқ. Иккаласи ҳам буюк одам. Охирги пайтда бир-бирига жуда ҳам ҳурмати баланд бўлган.

Чингиз ака ўзлари ҳақида эсдаликларида Шамсирўй опа ҳақида озгина бўлса ҳам берганлар. Илиқ гапларни гапирганлар. Санъат музаейида илмий ходим бўлиб ишлаганларида¸ Чингиз Аҳмаров ҳам музей фондида ишлаганлар. Ўшанда танишишган. Мен уларнинг ҳаëт нимаси ҳақида ҳеч нарса ëзмаганман. Чингиз аканинг худди ўқувчилардай бўлганлар.

Озодлик: Чингиз Аҳмаровнинг юлдузи анча ëрқин бўлган. Ҳамма билади. Шамсирўй Ҳасановани кам одам билади. Нимага шунақа бўлган? Бу киши сояда қолиб кетганми?

- Йўқ¸ сояда қолмаганлар. Нега сояда қоладилар? Чақмоққа ўхшаб бир ëниб тез сўнганлар. Умрлари қисқа бўлган. Чингиз ака узоқ умр кўрдилар. Чингиз акани ҳамма таниди¸ дейди Дилбар Саидова.

Дилбар Саидовага кўра¸ Шамсирўй Ҳасанова имконсиз пайтда санъат қилиш учун имкон топган ва ўзининг санъат осмонидан комета каби учиб ўтган қисқа умри билан ўрнак бўлган.

Ҳаëт жоми ичра оқамиз¸
Гоҳи хурсанд¸ гоҳида вайрон¸
Теваракка ҳайрон боқамиз¸
Теваракни қолдириб ҳайрон.
(Рауф Парфи)
XS
SM
MD
LG