Линклар

logo-print

Депутатлар янги ҳукуматни шанба куни сайлайдилар


Афғонистон парламенти президент Ҳамид Карзай қайтадан тақдим қилган янги ҳукумат таркибини шанба куни овозга қўяди.

Бундан икки ҳафта муқаддам Афғонистон парламенти президент томонидан янги ҳукумат таркибига тақдим қилинган 24 номзоддан 17тасини рад этди. 9 январ куни эса Ҳамид Карзай ўзгартирилган янги ҳукумат таркибини қайтадан мамлакат парламентига тақдим қилди.

Коррупцияга қарши кураш борасида Ғарб босимига учраб келаётган Ҳамид Карзай мамлакат парламентига ўз қишки таътилини кечиктириб, янги ҳукумат таркибини имкон қадар тез фурсатда тасдиқлаш тўғрисида топшириқ берди.

Парламент аъзоси Шукрия Бароқзой Ғарб ахборот агентликларига аксар депутатларнинг янги рўйхатга киритилган номзодларни қўллаб-қувватлаш ниятида эканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG