Линклар

Россия Европа судига оид ҳужжатни маъқуллайди


Россия Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судини ислоҳ қилишга оид келишувни ратификация қилиш арафасида.

Россия Давлат думаси раиси ва ҳукмрон “Ягона Россия” партияси етакчиси Борис Гризлов сўзларига кўра, парламентнинг қуйи палатаси 15 январ куни ушбу масалани муҳокамага қўяди. Гризловнинг билдиришича, парламентдаги “Ягона Россия” партияси аъзоларининг барчаси бир овоздан мазкур келишувни маъқуллаб овоз берадилар.

Европа кенгашига аъзо давлатлар орасида биргина Россия Европа судини ислоҳ қилишга оид протокол ратификациясини кечиктириб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG