Линклар

Яман ҳукумати фуқароларини огоҳлантирди


Яман ҳукумати мамлакат фуқароларини Ал-Қоида жанггарилари билан ҳамкорлик қилиш оқибатларидан огоҳлантирди.

Ямандаги расмий сайтлардан бирига қўйилган хабарга кўра¸ ҳозирда ҳукумат Ал-Қоидаги қарши очиқ уруш ҳолатида қолмоқда.

Бундан бир оз аввал яманлик ўндан зиёд диний уламо агар хориж ҳарбийлари жанггариларга қарши кураш мақсадида Яман ҳудудига киритилгудек бўлса, мамлакатда уларга қарши жиҳод эълон этилиши билан таҳдид қилдилар.

АҚШ ва бир қатор Ғарб давлатлари Ал-Қоида жанггариларининг Яманга ўрнашиб олгани хусусида ташвиш билдириб келмоқда.

Яқинда Ал-Қоиданинг Ямандаги шўъбаси 25 декабр куни АҚШ учқичини портлатишга бўлган уриниш учун масъулиятни ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG