Линклар

logo-print

Ўрузғонда оддий фуқаролар портлатилди


Афғонистоннинг Ўрузғон вилоятида худкуш шахс томонидан содир этилган портлашда тинч аҳоли вакилларидан камида 20 киши нобуд бўлди.

Вилоят ҳокими Жума Гул Ҳикматнинг билдиришича, Даҳровуд шаҳарчаси марказида содир этилган портлашда, шунингдек, ўндан зиёд тинч аҳоли вакили тан жароҳати олган.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай тинч аҳоли вакилларининг ўлдирилишини кескин қоралаб, бегуноҳ фуқароларни нишонга олиш исломга мутлоқ зид эканини алоҳида таъкидлади.

Айни пайтда НАТО қўмондонлигига кўра, бугун Ҳелманд вилоятида содир этилган портлашда полиция ходими нобуд бўлган, яна беш киши тан жароҳати олган.


XS
SM
MD
LG