Линклар

logo-print

Қозоғистон ЕХҲТга муносиб раис бўлмоқчи


Қозоғистон мамлакатнинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига раислик даврида аосий диққат-эътиборини демократик тамойилларни тарғиб қилиш ва жаҳон хавфсизлигига қаратажагини маълум қилди.

56 давлатни бирлаштирган ЕХҲТнинг доимий кенгашида нутқ сўзлаган Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Канат Саудабаев расмий Остона бу каби улкан ишларни мамлакат ичкарисидан бошлашини билдирди.

- Инсон ҳуқуқлари масаласининг ЕХҲТ фаолиятида муҳим аҳамият касб этишини инобатга олган ҳолда¸ биз аввалом бор ўз давлатимиз ичкарисида бу каби жараёнларга содиқ қолишимизни намойиш қилмоқдамиз. Қозоғистоннинг демократия соҳасида келажакда қўядиган қадамлари ЕХҲТга раислик доирасида ўз олдимизга қўйилган барча вазифа ва режаларга мос келади, деди Қозоғистон Ташқи ишлар вазири.

Аксар давлатлар Қозоғистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятидан ташвиш билдириб, расмий Остонанинг ЕХҲТ каби нуфузли ташкилотга раислик қилишга ҳали тайёр эмаслигини таъкидлаб келаётган эдилар.
XS
SM
MD
LG