Линклар

Ҳаитига АҚШ ҳарбийлари юборилади


-Биз жанубдаги қўшнимиз билан бундай дамларда ҳамдардмиз, деди Ҳаитидаги зилзилага муносабат билдирган АҚШ президенти Барак Обама.

Оқ уй раҳбари, шунингдек, АҚШ ҳарбийларининг Ҳаити пойтахти Порт-о-Пренсдаги халқаро аэропортда назорат ўрнатгани ва бу давлатга келаётган инсонпарварлик ёрдами тақсимланаётганини маълум қилди.

Бундан бир оз аввал АҚШ армияси майори Брайн Фикел жами 3500 ҳарбий зилзиладан жабр кўрган Ҳаитига юборилишини эълон қилган эди.

Бундан ташқари АҚШ Ҳаитида хавфсизликни таъминлаш, зилзила оқибатларини бартараф этиш ишларига кўмаклашиш мақсадида ушбу давлатга яна қўшимча 2200 ҳарбий юбориш ниятида.

Айни пайтда Ҳаити пойтахтига Хитой, Франция ва Испаниядан инсонпарварлик юки ортилган юк самолётларининг келиши кутилмоқда.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон бугун қилган чиқишида, зилзила оқибатида ўн минглаб фуқаро нобуд бўлган бўлиши мумкин, дея таъкидлади.

Халқаро Қизил хоч ташкилоти эса¸ ер силкиниши оқибатида камида 50 минг одамнинг ўлгани¸ 3 миллионга яқин фуқаронинг эса жабр кўрганини¸ улар тез тиббий ёрдамга муҳтожлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG