Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:18

Покистондаги Толибон етакчиси ҳужумдан омон қолган


Покистондаги Толибон ҳаракати етакчиси Ҳакимуллоҳ Маъсуд АҚШ ҳаво ҳужумидан омон қолган.

Покистон махсус хизматлари ва Толибон ҳаракатининг маълум қилишича, Афғонистонга туташ Шимолий Вазиристон минтақасида АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган учқичидан берилган ҳаво зарбалари оқибатида жами 12 жанггари ҳалок бўлган, аммо Маъсуд омон қолган.

Ракета ҳужумларининг Толибон қўмондони Фазл Маъсудга тегишли лагерни вайрон қилгани ва Толибоннинг Покистондаги ҳаракати раҳбари Ҳакимуллоҳ Маъсуднинг ҳам ҳужум пайти шу лагерда бўлгани билдирилган эди.

Афғонистондаги Толибон ҳаракати ва Ал-Қоида ташкилоти билан яқин алоқаси бўлган Ҳакимуллоҳ Маъсуднинг қатор террорчилик амалларига жавобгар экани айтилади.
XS
SM
MD
LG