Линклар

logo-print

Пекин Google баёнотига жавоб қилди


Расмий Пекин Google шикартининг Хитойдаги қидирув тизимини цензура қилишни ортиқ давом эттира олмаслиги ҳақидаги баёнотига расмий тарзда жавоб қилди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнотида Пекиннинг интернет ширкатлар билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор экани, аммо улар мамлакат ички қонунчилигига риоя қилишлари кераклиги таъкидланган.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ўз баëнотида шунингдек хакерларга қарши чора кўришини ҳам билдирган.

Хитойлик ҳуқуқ ҳимоячиларининг электрон почта қутилари хакерлар ҳужумига учраши ортидан Google ширкати бу давлатда ортиқ фаолият юрита олмаслиги ҳақида баёнот тарқатган эди.

Ширкат вакилларига кўра, қидирув тизими хитойлик хакерлар ҳужумига учраган, бундан мақсад эса ҳуқуқ ҳимоячиларининг gmail даги ёзишмаларига кириш бўлган.
XS
SM
MD
LG