Линклар

logo-print

Украинада сайловолди кампанияси тугамоқда


Якшанба куни ўтказиладиган президентлик сайлови арафасида ўтказилган ижтимоий сўров натижалари Украина мухолифати раҳбари Виктор Януковичнинг давлат раҳбари лавозимига биринчи даъвогар экани, Бош вазир Юлия Тимошенконинг эса¸ иккинчиликда эканини кўрсатмоқда.

2004 йилда амалга оширилган “Зарғалдоқ инқилоби”да Януковични мағлубиятга учратган ҳозирги президент Виктор Юшченконинг бу галги сайловда мағлубиятга учраши ва иккинчи давра сайловларга ўта олмаслиги кутилмоқда.

Тимошенко ва Янукович Ғарб тарафдори бўлган Виктор Юшченконинг президентлик даврида Россия билан ёмонлашиб кетган муносабатларни яхшилашни ваъда қилмоқда.
XS
SM
MD
LG