Линклар

Япония Афғонистон урушини қўллашни тўхтатди


АҚШ етакчилигида Афғонистонда олиб борилаётган урушни иттифоқчиларнинг Ҳинд океанидан ўтаëтган кемаларига ёқилғи қуйиш орқали қўллаб келаëтган Япония ҳукумати 8 йиллик мазкур миссиясини тўхтатди.

Япония конституцияси хорижга қўшин жўнатишни таъқиқлагани боис 2001 йил 11 сентябр воқеаларидан кейин Токио ҳукумати махсус қонун қабул қилиб¸ Афғонистонга таъминот олиб кетаётган кемаларга ёнилғи қуйиш миссиясини бошлаган эди.

2009 йил сентябрида Японияда ҳокимият тепасига келган янги ҳукумат Афғонистонга ҳарбий эмас балки гуманитар соҳада ёрдам кўрсатилишини эълон қилди.

Япония келаси беш йил давомида Афғонистонга беш миллиард долларлик ёрдам кўрсатишни ваъда қилган.
XS
SM
MD
LG