Линклар

Ҳаитида БМТ омбори талаб кетилди


БМТ қошидаги Жаҳон озиқ-овқат дастури сешанба кунги кучли зилзиладан кейин Ҳаити пойтахтидаги обмори талон-тарож қилинганини билдирди.

Зилзиладан олдин Порт-о-Принс шаҳридаги омборда сақланган 15 минг тонна озиқ-овқат ёрдамининг талончиликдан сўнг қанча қисми қолгани маълум эмас.

Ҳозирда бу ташкилот икки миллион аҳолини бир ой давомида боқиш учун етарли тайёр овқат тўплаш устида иш олиб бормоқда.

- Одамлар овқат пишириш имкониятига эга эмас. Шу боис ҳозир уларга истеъмол учун тайёр бўлган овқат керак. Жаҳон озиқ-овқат дастури сешанба кунги зилзиладан азият чеккан икки миллион аҳолини кунига 14 миллион порция истеъмол учун тайёр овқат билан таъминлашга ҳаракат қиляпти, деди ташкилотнинг матбуот вакили Эмилиа Каселла.

Айни пайтда БМТ пойтахти Порт-о-Принсда тахминан 300 минг аҳолининг бошпанасиз қолгани билдирилди.

БМТ миссияси вертолётда ўтказган кузатув натижасида Ҳаитининг айрим минтақаларида биноларнинг 50 фоизи вайрон бўлгани аниқланган.

Халқаро Қизил хоч ташкилоти тахминига кўра, Ҳаитида Рихтер ўлчови бўйича 7,0 балл куч билан содир бўлган зилзила оқибатида 50 минггача одам нобуд бўлган.

Айни пайтда АҚШ Куба ҳукумати кучли зилзиладан азият чеккан Ҳаитига ёрдам юкларини етказиш ва жарохатланганларни эвакуация қилишда Куба ҳаво ҳудудидан фойдаланишга рухсат берганини билдирди.
XS
SM
MD
LG