Линклар

Эркин микрофон - "Президентимиз чарчаган бўлса¸ дамини олсин"

  • Абдулла Искандар

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

"Ўзбекистонда сиëсат яхши бўлмаяпти¸ одамлар жуда қийналиб кетди. Нафақат сиëсат¸ президентимиз ҳам чарчаган кўринадилар. Ўринларини виждони қийналган одамга бериб¸ ўзлари дам олсалар бўлмасмикин "¸ дейди Озодликка сим қоққан ўзбекистонликлардан бири.

Қизил кўзинг чақнаса¸ биламизки йўл ëпиқ

Иштиҳондан қўнғироқ қилган амаки туман чорраҳаларидаги светофорлар ўғирланиб¸ дискотекаларда светомузикага айлантирилганидан нолиди.

- Истироҳат боғининг ëнида пиëдалар йўлкаси бор¸ унинг ëнида мактаб бор. Уни ҳозир светомузикага ишлатиб юборган. Ҳозир келиб кўрсин¸ светофор йўқ. Авариялар кўп бўлаяпти¸ машиналар тўлиб кетган¸ пиëдалар ўта олмайди. Шундай дабдаласи чиқиб ëтибдида Иштихоннинг.

Озодлик: Демак¸ Иштихондаги светофорларни ечиб олиб¸ светомузика қилишаяптими?.

- Мана қарангда. Паркнинг ëнидаги пиëдалар йўлакчаси борда. У ерда қизил ва кўк ëнади. Чизиқлар чизган¸ улар ҳам ўчиб кетган. Паркдаги нималарни ҳам ҳоким кесиб кетган. Уйига олиб бориб айвонга қўйиб қўйган. Чинорлар ҳам кетган. Йўл дабдала.

Озодлик: Паркдаги нималарни кесиб кетган дейсиз?

- Нуроний чойхонасининг айвони бор эди. Шуни кесиб кетиб¸ уйига олиб бориб айвон қилиб ўрнатган.

Озодлик: Ким қилган буни?

- Ҳокимият.

Озодлик: Ҳокимиятдаги ким деган қилган?

- Шуҳрат Неъматов.

Озодлик: Ким у?

- Ҳоким. Ўзи бошқа ишда ишлаган. Ҳоким бўлиб келиб қолди.

Озодлик: Демак¸ Иштихон ҳокими светофорни кесиб олган.

- Светофорни эмас¸ чинорларни кесиб олган.

Озодлик: У Нуроний чойхонасининг айвонини кесиб кетиб¸ уйига ўрнатиб қўйган¸ шунақами?

- Кесиб кетганда. Ҳеч ким индамайдику. Ремонт қиламан¸ деган. Кейин 8-мактабдаги чинорларни кесиб кетган.

Озодлик: Қачон кесган бу чинорларни?

- Ўтган йили кесган¸ дейди иштихонлик суҳбатдошимиз.


Кўзи ожиз аëл ëрдамга муҳтож

Ногиронларга берилаëтган ëрдам пулини ҳам туя қилишмоқда¸ дейди бизга қўнғироқ қилган кўзи ожиз аëл.

- Ўзим кўриш бўйича биринчи гуруҳ ногирониман. Маҳалладан ëрдам пули берилади. 6 ой берилиши керак экан¸ лекин бизга уч ой берилаяпти экан. 2 ëшгача ва 16 ëшгача бўлган болалар нафақасининг ҳам аввал бир ойлигини олиб қолади¸ кейин ўзига ëзади. Кейин эшитдимки¸ шаҳар бўйича¸ вилоят бўйича ҳамма оқсоқолларни йиғиб¸ “Бизларга шунақа хат тушаяпти. Эҳтиëт бўлинглар” деб огоҳлантиришибди. Ҳамма жойда бир ойлиги олиб қолиниб¸ кейин ëзилаяпти. Ижтимоий таъминотдан пенсия берилади¸ уч ойда маҳалладан моддий ëрдам ëзилади. На шаҳар ҳокимиятидан¸ на вилоят ҳокимиятидан¸ мана ногиронлар куни бўлади¸ мана меҳр-шавқат йили бўлди¸ бирорта ëрдам кўрсатилгани йўқ.

Мана пластик карточка берилаяптику. Менинг қизим тиббиëт коллежида ишлайдида. Пластик карточка бўйича муммолар йўқ¸ фақат Янгиер шаҳрида ун билан мой қиммат сотилаяпти. Пластик карточкада олсангиз¸ ўз нархига устама нарх қўйилади. Мен ўзим ижтимоий таъминотдан песния олиб яшайман. На шаҳар ҳокимиятидан¸ на вилоят ҳокимиятидан бирор марта ëрдам берилган жойи йўқ¸ дейди биринчи гуруҳ ногирони бўлган тингловчимиз.


Жаноби олийларига етиб маълум бўлсинким..

19 асрда Қўқонда яшаган шоир Махмур ўзининг "Ҳапалак" шеъри орқали хонга арз қилиб, ўзи яшаган қишлоқдаги аянчли аҳволни англатади. Қишлоқдаги аҳволни султони салотин билсин, дея шеър ëзади.

Бизнинг кунларда Қўқонда истиқомат қилаëтган 77 яшарлик отахон эса ўтмишдаги ҳамшаҳридан фарқли ўлароқ ўз арзини мамлакат президентига насрий тарзда етказмоқчи.

- 2004 йилда Ўзбекистон ҳукумати қарори билан бутун республикада ерларни¸ боғларни хусусийлаштиришди. Хусусийлаштирилган ерлар тендер бўйича сотилди. Мана шу қарорга асосан Бувайда туманида беш йилдан бери шартнома билан Акбарова оиласи ерни олиб экиб юришди. Ҳукуматнинг қарори чиққандан кейин¸ тендерда сотиладиган бўлди. Булар тендерда қатнашди. Тендерда уч киши қатнашди. Данғара ички ишлар бўлимининг бошлиғи Раҳмонов Одилжон деган одам ҳам қатнашди. Ҳукумат раҳбарлари органларининг хусусий мулкчиликка қатнашишга ҳаққи йўқ. Ўзбекистон қонунларида ман этилган. Натижада қонунларни бузиб¸ “тендерда қатнашди¸ ютиб чиқди” деб қарор¸ баëннома чиқарди. Бу баëнноманинг номери 11/9. Бундан кейин ҳалиги Зулфияхон¸ у иккита ўғлини уйлантирмаган¸ биттаси 25 яшар¸ битаси 28 яшар¸ хуллас арендага олиб ишлаган одам ишсиз қолди. Одилжон бўлса¸ 80 яшар дадасига олиб берди. Тендерда ҳеч қандай ишончномасиз қатнашиб¸ хусусий мулкка ҳаққи йўқ одам қатнашиб¸ тендернинг ғолиби бўлиб чиқди. Натижада у киши ернинг эгаси бўлди. Аммо қонунни бузди. Зулфияхон бу қонун бузилгани учун прокуратурага мурожаат қилди¸ "Муштум" журналида чиқди.

Озодлик: Қисқаси милиция ходимлари бировларнинг ерини ўзлаштириб олди. Тўғри тушундимми?

- Дадасининг ўрнига қатнашган. Милиция бошлиғи қатнашган. Қонунларни бузиб қатнашган. Тендер соҳасидаги қонунни бузган. Сиздан илтимос Озодликда президентга етказишингизни сўрайман. Бўпти Абдуллажон¸ ишингизга муваффақият. Президентга гапимни етказинг илтимос. Эрта-индин СНБ бу гапни президентга еткзиб олиб боради¸ дейди 77 яшар отахон.


Иркутскдаги ўзбек этикчисининг орзуси

Россиянинг олис Иркутскидаги 30 даражалик совуққа қарамасдан¸ ўзи айтмоқчи "ўрисларнинг кавушини ямаëтган" юртдошимиз Баракатулло¸ Шерали ва Охун қўшиқларини соғинганини айтади.

- Андижон вилоятиданман. Россиянинг Иркутск вилоятида сапожниклик қиламан.

Озодлик: Сапожник нима дегани? Этикчими?

- Ҳа¸ этикчи. Ўрисларнинг оëқ кийимини тузатиб юраман.

Озодлик: Оëқ кийими йиртилиб қолибдими уларни?

- Оëқ кийимни тозалаб¸ тирикчилик қилиб юрамизда энди.

Озодлик: Бутка ўзингизникими ëки бир-иккита одам билан ишлайсизми?

- Акаларим бор энди. Иркутскдамиз. Ўзбекистонда иш йўқ. Ўзбекистонда қийинчилик. Ўзбекистонда мардикорчилик қилардикда.

Озодлик: Иркустск совуқми?

- Совуқлар яхши¸ Худога шукур. Бўлаяпти¸ –30 бўлаяпти. Совуқда қийналиб¸ Ўзбекистонда пул йўқ бўлгандан кейин¸ бу ëққа келиб ишлаб жўнатаяпмиз. Мен қўшиқ қўйиб беринглар¸ деб илтимос қилмоқчи эдим. Охун билан Шерали Жўраевнинг қўшиғини Россиянинг соатига 11 дан 12 гача қўйиб берсангизлар¸ дейди Иркутскда меҳнат қилаëтган ўзбекистонлик тингловчимиз.


Каримов чарчаган бўлса¸ дамини олсин

Россияда меҳнат қилаëтган юртдошимизни нега Каримов ва унинг қизлари ўз пулларини Ўзбекистон банкига қўймайди¸ деган савол қийнабди.

- Бизнинг президентимиз қизлари билан фақат пул ишлашаяпти. Мана кечаги кун ҳам бир “Наманганга қишлоқ тараққиëти йилига 70 миллиард сўм ажратилди” деб гапиргандай бўлдим. Қишлоққа¸ абсолютно¸ ҳеч бало қилишмади. Қишлоқнинг одамлари одам эмасми? Нимага шуларни катталар гапирмайди? Нимага шуни катталар йўлга солиб “Ие анави қишлоқнинг асфалтини йўлга солиб қўйиш керак. Қишлоқнинг газини бериш керак¸ светини бериш керак” демайди. Свет бермаса¸ газ бермаса. Ўтган йил қишда мен уйга бордим. Электросетга эконом бўйича Дамас берибди. “Қандай эконом қилдиларингиз?” деса¸ “Халқимиз светни эконом қилиб ëқди” дейди. Халққа свет бермаяптику. Ким эконом қилади? Улар свет бермаяпти¸ эконом қилди¸ деб уларга Дамас автомашиансини бераяпти. Кимга фойда¸ кимга зиëн.

Яна битта қўқонлик акахон гапирдиалр. Ҳақиқий қўқонлик эканлар. Қўқоннинг одамига ўхшадилар. Муомалалари ҳам қўқонлик. “Президент сиëсатни яхши олиб бораяпти” дейди. Нимасини яхши олиб бораяпти? 25 миллион одамни деб 25 минг халқимиздан кечишимиз керак. У одамнинг оиласи 25 мингнинг ичига кириб қолса¸ тўғри келиб қолса¸ нима қиларкинлар? Хотин бола-чақасини 25 минг одамнинг ичига шарт қўшиб юбориб¸ яна “Президентимиз яхши сиëсат олиб бораяпти” деяверарканмилар? Нимага Ислом Каримов ва унинг қизлари Ўзбекистон банкларига пулларини қўйиб қўйишмайди? Ўзлари ўзларига ишонмагандан кейин бошқа халқ қанақасига Ўзбекистон банкига пул қўяди? Ўзлари қўйишсин пулларини. Ўзлари вақтида олиб ишлатишсин. Ўзбекистоннинг шу кетиши бўлса¸ ниҳоятда қийналади акажон. Ўзбекистонда сиëсат¸ нафақат сиëсат¸ Ислом Каримовнинг ўзи чарчадилар¸ шекилли. Чарчаган бўлсалар¸ нимага дам олмайдилар¸ билмайман. Уларнинг оиласига пул етмаяптими? Ўзбекистон халқи тўплаши керак ва бир ойлик ойлигини Ислом Каримов ва унинг қизларига бериши керак. Шунда ўшалар пулга тўйса¸ сал ўринларини бўшатиб¸ виждони қийналадиган одам президент бўлармикан¸ дейди бу суҳбатдошимиз.

********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG