Линклар

Уй-жойи бор ўрис қизга уйланаман...


Кузатувчиларга кўра¸ Россиядаги иқтисодий имконлар яхшироқ эканини ўз тажрибасида кўрган кўплаб ўзбекистонлик йигитлар¸ маҳаллий қизларга уйланиб¸ шу ерда қолиб кетишни ихтиëр этмоқдалар.

Кузатувчиларга кўра¸ Россиядаги иқтисодий имконлар яхшироқ эканини ўз тажрибасида кўрган кўплаб ўзбекистонлик йигитлар¸ маҳаллий қизларга уйланиб¸ шу ерда қолиб кетишни ихтиëр этмоқдалар.

Россияда байналмилал оила тузиб, рус қизларига уйланаётганлар орасида ўзбеклар кўпчиликни ташкил қилади. Москва шаҳар ЗАГС бошқармаси бошлиғи Ирина Муравева 15 январ куни Регнум ахборот агентлигига пойтахт мисолида¸ ана шундай маълумот берди.

Асли ўзбекистонлик Абдулқосим Москвага 1996 йилда иш излаб келган. У 2000 йилда рус қизи билан танишиб, 2005 йилда унга уйланган. Ҳозир Абдулқосимнинг 3-синфда ўқийдиган Ринат исмли ўғли бор.

Абдулқосим Озодлик билан суҳбат давомида рус қизи билан севишиб турмуш қурганини айтади.

Озодлик: Россияга борганингизга неча йил бўлди?

Абдулқосим: Мен бу ерга 1994 йилда келганман.

Озодлик: Демак¸ 16 йил бўлибди-а?

Абдулқосим: Ҳа.

Озодлик: Уйланишингизга нима сабаб бўлди? Қачон уйландингиз?

Абдулқосим: 2005 йилда уйланганман. Яхши кўриб уйландим. 2000 йиллар бир кафеда ўтирганимда танишганмиз. Уйланишдан олдин неча йил бирга яшаб¸ 2005 йилда уйландимда кейин.

Озодлик: Бир-бирларингизни тушунасизларми? Чунки сизнинг ахлоқий меъëрларингиз¸ менталитетингиз бошқача¸ уларники бошқача.

Абдулқосим: Бирор тушунмовчилик йўқ. Ҳаммаси яхши. 3-синфда ўқийдиган ўғлим бор.

Озодлик: Исмини нима қўйгансизлар?

Абдулқосим: Ринат қўйганмиз.

Озодлик: У қизнинг ота-онаси қаршилик қилмадими?

Абдулқосим: Яхши одамлар улар. Бизнинг халқни яхши кўради. Яхши кутиб олишади.

Озодлик: Сизнинг ота-онангиз қандай қабул қилган?

- Уйланишдан олдин ота-онамдан сўраб¸ кейин уйланганманда¸ дейди Абдулқосим.

Москвада мардикорлик қилаётган яна бир суҳбатдошимиз Бобожон ака ўзбек йигитларининг рус қизлари билан турмуш қурганига кўп марта гувоҳ бўлганини айтади. “Мен камида 15 та мана шундай оилани биламан”, дейди Бобожон ака.

Суҳбатдошимизнинг айтишича, байналмилал никоҳларга ўзбек йигитларининг ота-оналари ҳам қаршилик қилмаяпти.

Бобожон ака: Ота-онаси боласи қаерда яхши яшаса¸ розида. Ота-оналари хурсанд.

Озодлик: Қаршилик қилишмадими?

Бобожон ака: Йўқ¸ ҳеч бир қаршилик йўқ.

Озодлик: Оқ фотиҳа беришди шунақами?

- Ҳа. Кўплари ўзимизнинг мусулмон динини қабул қилиб¸ калима келтирди. Менинг битта танишим ўрис аëлига уйланган. У ҳам калима келтирган. Уйланганига беш-олти йил бўлди. Учта боласи бор¸ дейди Бобожон ака.

Россиянинг Сургут шаҳрида меҳнат қилаётган исми айтилишини истамаган ўзбекистонлик муҳожирлардан бири, ўзбек йигитларининг рус қизларига уйланишига¸ асосан¸ иқтисодий муаммолар сабаб бўляпти, деган фикрда. Унинг айтишича, кўпчилик ўзбекистонликлар Россия фуқаролигини тезроқ олиш учунгина рус аёллари билан оила қурмоқдалар.

- Ўзимизнинг қишлоқдан бир одам бор. Ўзи ўқитувчи. У одам келиб бу ерда Оксана деган аëлга уйланган. Нима сабабдан? Россия фуқаролигини олаяпти ўшалар.

Озодлик: Россияликларга уйланаëтган ўзбекистонликлар кўпми?

- Ўзбекистонга қайтиб бориб¸ Россиядагичалик яхши яшай олмаслигидан уйланиб олишаяпти. Мен билганлардан 10-15 нафар бор¸ дейди ўз исмини айтишни истамаган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларидан бири.

Жияни рус қизига уйланган Бобожон ака рус қизларига уйланаётганларнинг асосий қисми бўйдоқлар эканини айтади. Унинг фикрича, Россияда Ўзбекистонга нисбатан иқтисодий шароитнинг яхшилиги ва ёш оилаларга яратилган имтиёзлар ўзбек йигитларини ўзига оҳанрабодек тортмоқда.

Бобожон ака: Уйланаëтганларнинг кўпчилиги бўйдоқлар. Тирикчилиги ўтмай¸ ажралиб келганлар уйланади. Кўпинча бўйдоқлар.

Озодлик: Россияда қолиш учун уйланишаяптими ëки вақтинча уйланиб¸ Ўзбекистонга бориб¸ ўзбекка уйланаëтганлар ҳам борми?

Бобожон ака: Йўқ¸ бунақасини мен эшитганман. Шу ерда тирикчилигимизни ўтказамиз¸ шу ерда қоламиз дейишаяпти. Ўзингиз биласизку¸ Россиянинг президенти ҳамма шароитларни яратиб берган. Бола туғилса¸ 300 минг рублдан зиëд пул беради. Шароитлар шунақа яхши бўлгани учун мана шу ерда уйланиб қолишаяпти. Ўзимизнинг болалар жуда ҳам хозяйственнийку. Тирикчиликка яхшику. Шунинг учун ҳам кўп ўрис қизлари ўзимизнинг йигитларга турмушга чиқаяпти.

Озодлик: Шунақа бирорта оилада меҳмон бўлганмисиз?

Бобожон ака: Албатта.

Озодлик: Уларнинг бир-бирига муносабати қандай?

- Жуда ҳам яхши. Ўзимнинг ҳам бир жияним ўрис аëлига уйланган. Жуда ҳам яхши яшашаяпти. Мана паспорт олганига бир йил бўлди. Ҳозир кредитга машина олди. Ишга кирди аэропортга. Ажойиб яшашаяпти¸ дейди Бобожон ака.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG