Линклар

logo-print

Россия: тақирбошлар яна ҳужум қилмоқда


2010 йил бошидан буён Россияда миллий нафрат асосида содир этилган ҳужумлар оқибатида камида уч киши нобуд бўлди.

Бу ҳақда «Интерфакс» агентлигига Инсон ҳуқуқлари бўйича Москва бюроси раҳбари Александр Брод маълум қилди.

-Январ ойининг биринчи икки ҳафтаси давомида миллий нафрат асосида бешта ҳужум содир этилгани қайд қилинди. Оқибатда уч киши нобуд бўлди, етти киши эса жароҳатланди, -деди Александр Брод.

Ҳуқуқ фаоли сўзларига кўра, бу ҳужумлар Владивосток, Калининград вилояти, Доғистон, Санкт-Петербург ва Москва вилоятида содир этилган.

Алексадр Броднинг билдиришича, 1 январдан буён содир этилган ҳужумларда Қирғизистон фуқароси нобуд бўлган, яна бир қирғиз, беш ўзбек ва африкалик бир шахс тан жароҳати олган.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Москва бюроси ҳисоботига кўра, 2009 йил давомида Россияда миллий нафрат асосида 215та ҳужум содир этилган ва ушбу ҳужумларда 74 киши нобуд бўлган, салкам 300 киши тан жароҳати олган.
XS
SM
MD
LG