Линклар

Яманда жангарилар етакчиси ўлдирилди


Яман Ички ишлар вазирлиги мамлакатда Ал-Қоида шўбаси етакчиларидан бири Қоссим ал-Римий ва унинг яна беш сафдоши ўлганини расман тасдиқлади.

Бу борада ёйинланган баёнотда айтилишича, жангарилар жума куни Саада вилоятида амалга оширилган махсус амалиётлар чоғида ўлдирилган.

Расмий Вашингтон Ямандаги Ал-Қоида шўбасини 25 декабр кунги АҚШ учқичини портлатишга бўлган уриниш ортида турганликда айблагандан сўнг, Яман ҳукумати мамлакатга ўрнашиб олган жангариларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказа бошлади.
XS
SM
MD
LG