Линклар

logo-print

Эрон ядровий дастури яна кун тартибида


Жаҳоннинг олти қудратли давлати ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга нисбатан янги санкцияларни жорий қилиши масаласини муҳокама қилади.

Бугун Ню Йоркда учрашадиган Буюк Британия, Хитой, Франция, Россия, АҚШ ва Германия вакиллари Эроннинг октябр ойида уранни ядровий ёнилғига айрибошлашга оид Атом энергияси халқаро агентлиги таклифларига берган жавобини муҳокама қиладилар.

Эрон Ташқи ишлар вазири Манучехр Муттақий расмий Теҳрон ушбу таклифларни қабул қилиши, бироқ ҳал этилиши лозим бўлган бир қатор масалалар мавжудлиги билдирган.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон жорий ҳафта қилган чиқишида "Обама маъмурияти ядровий дастур масаласида Эронга босим ўтказишнинг энг мақбул йўли бу давлатга нисбатан янги санкцияларни жорий қилиш", деб ҳисолашини билдирди.

Бироқ кузатувчилар фикрича, Хитой ва Россия Эронга нисбатан янги санкцияларни жорий қилиш таклифини қўллаб-қувватламаслиги мумкин.
XS
SM
MD
LG