Линклар

logo-print

Украина: президент сайловига 1 кун қолди


17 январ куни Украинада президент сайлови бўлиб ўтади.

Айни пайтда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти матбуот вакили Йенс Ҳаген Эшенбаҳер ташкилотнинг 600га яқин кузатувчиси якшанба куни ўтказиладиган сайловни назорат қилишини маълум қилди. Бундан ташқари Украинадаги сайловни мингдан зиёд халқаро кузатувчи, жумладан, МДҲдан келган кузатувчилар ҳам назорат қиладилар.

Сайлов арафасида ўтказилган ижтимоий сўров натижалари Украина мухолифати раҳбари Виктор Януковичнинг давлат раҳбари лавозимига биринчи даъвогар, Бош вазир Юлия Тимошенконинг эса иккинчи ўринда эканини кўрсатмоқда.

2004 йилда амалга оширилган “Зарғалдоқ инқилоби”да Януковични мағлубиятга учратган ҳозирги президент Виктор Юшченконинг бу галги сайловда мағлубиятга учраши ва иккинчи давра сайловларга ўта олмаслиги кутилмоқда.

Юлия Тимошенко ҳам, Виктор Янукович ҳам Ғарб тарафдори бўлган Виктор Юшченконинг президентлик даврида Россия билан ёмонлашиб кетган муносабатларни яхшилашни ваъда қилдилар.
XS
SM
MD
LG